Италия мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини такрорлади
03 сен 2021 07:56
Янгиликлар
Италия мағлубиятсиз серия бўйича жаҳон рекордини такрорлади
Италия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Болгария билан дуранг ўйнади (1:1).
Роберто Манчини шогирдлари бу орқали мағлубиятсиз серияни 35 та ўйинга етказиб, ўз рекордларини янгилашда давом этмоқдалар. Италияликлар 1935-1939 йилларда Витторио Поццо бошчилигида 30 та ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этгандилар.
Италия шунингдек жаҳон рекордини ҳам такрорлади. Бу борада рекорд Испания (2007-2009 йилларда, 35 та ўйин) ва Бразилия (1993-1996 йилларда, 35 та ўйин) терма жамоаларига тегишли.
Манчини 2018 йилдан буён Италия терма жамоасини бошқаради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар