UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50АПЛ тарихидаги энг тезкор гол муаллифи жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 19:40Беларусь чемпионати. Эртага бошланадиган 12-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  2 19:30Жамоавий машғулотларга яқинда қўшилган Игуаин жароҳатланди  1 18:58Футзал жамоаларига очиқ ҳавода машғулот ўтказишга рухсат берилди  0 18:47АПЛда ҳам 5та ўзгариш қилишга рухсат берилди  0 18:2313 июнь куни жонли эфирда Ўзбекистон кубоги саралаш босқичига қуръа ташланади  3 18:11Рауль "Шальке"ни бошқариши мумкин  0 17:55Карикатура: Месси ёзда "Барселона"дан кетмайдиган бўлди  2 17:302006 йилнинг энг яхши тўпурарлари билан танишинг  2 17:10Расман: Про лига формати ўзгаради, олтин очколар бўлмайди, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади  0 16:57Роналду ва Месси коронавирус пандемияси пайтида қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди  5 16:33Сёминнинг истеъфосидан сўнг "Локо"нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари обуначилари камайди  0 16:15Вилли Саньол Эрон терма жамоасини бошқариши мумкинми?  3 16:10Месси "Мальорка"га қарши ўйинни ўтказиб юборадими?  4 15:51Тачмурод Агамуродов — "Қизилқум" бош мураббийи  28

Испания Суперкубоги ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди Янгиликлар

Испания Суперкубоги ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди

Испания Суперкубоги финал учрашуви якунланди.

Саудия Арабистонида ўтказилган мусобақанинг финалида Мадрид дербиси гувоҳига айландик. Бу жамоалар ўртасидаги учрашувлар доим кескин ва муросасиз ўтишидан хабарингиз бор. Бу галгиси ҳам бундан мустано бўлмади. 120 дақиқа мобайнида дарвозаларга тўп киритилмагач учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. 11 метрлик нуқтадан "қироллик клуби" аъзолари адашишмади. Карвахаль, Родриго, Модрич ва Рамос зарбаларни аниқ амалга оширишди. "Матрасчилар"дан Сауль ҳамда Томас Парти биринчи ва иккинчи зарбалардан унумли фойдалана билмади. Натижада "Атлетико" тўртинчи пенальтини йўллашига зарурат қолмади. Шу тариқа "Реал" қийин кечган учрашувда "Атлетико" устидан ғалаба қозонди.

Реал Мадрид – Атлетико 0:0 (пенальтилар серияси 4:1)

12 январь, 23.00, «King Abdullah Sports City»

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль, Рамос, Менди, Варан, Иско (Родриго, 60), Кроос (Винисиус Жуниор, 103), Каземиро, Вальверде, Модрич, Йович (Мариано Диас, 83).

Атлетико – Облак, Хименес (Савич, 98), Триппьер, Фелипе, Лоди (Льоренте, 89), Эррера (Витоло, 56), Сауль, Корреа, Томас, Жоау Феликс (Арьяс, 101), Мората.

пенальтилар серияси:

1:0, 1:1, 2:1, 3:1, 4:1.

огоҳлантиришлар:

Фелипе (27), Томас (74), Менди (90), Модрич (90), Вальверде (111), Хименес (111), Корреа (115), Карвахаль (115), Савич (115).

Четлатиш:

Вальверде (115).

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг