UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  0 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  3 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  13 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  15 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  15 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳавотирга ўрин йўқ. Саудия Арабистонини мағлубиятга учрата оламиз” Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳавотирга ўрин йўқ. Саудия Арабистонини мағлубиятга учрата оламиз”

Вадим Абрамов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз 14 ноябрь куни “Пахтакор” марказий стадионида Саудия Арабистонини қабул қилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг мазкур баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кеча ўтказилган навбатдаги машғулотлар аввалида ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевдан интервью олдик.

- Қирғизистон билан ўйинда асосий таркиб футболчиларининг майдонга тушмаганлиги Саудия билан ўйинга таъсирини ўтказмайдими? Умуман тайёргарлик хусусида қисқача...

- Кўз тегмасин бари яхши кайфиятда кетяпти. Умуман бу мураббийнинг режаси, кимни тушиши ёки тушмаслигини у ҳал қилади.

-  Олдиндаги рақиб аввалгиларидан буткул фарқ қилади. Кучи, таркибдаги футболчиларнинг савияси бобида ҳам устун. Яман ёки Сингапурга бўлган муносабат Саудияга ўтмайди. Бу борада футболчиларнинг муносабати қандай?

- Ҳавотирга ўрин йўқ. Насиб қилса халқимизга чиройли ўйин ва ғалабани тортиқ қиламиз. Барча бу ўйинга жиддий қарамоқда. 

- Маҳаллий футболчилар асосан Қирғизистон билан ўйинда иштирок этди. Легионерлар ўйинга бир неча кун қолганда келди. Бу жамоавий ўйинни шаклланишига  ҳалақит бермайдими?

- Албатта бироз таъсир қилади. Лекин легионерлар аввалги йиғинга қараганда камроқ, шу тарафдан муаммо бўлмаса керак.

- Қизиқ! Терма жамоа бўлажак ўйинга қандай кутилмаган совға тайёрлаяпти?

- Яхшиси уч очко қўлга киритиб ишқибозларга сюрприз қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика