UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  4 01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  10 01:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  5 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Бугунги учрашув биз учун ҳақиқий синов эди" Янгиликлар

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Бугунги учрашув биз учун ҳақиқий синов эди"

Ироқ U-20 терма жамоаси бош мураббийи Эмод Мухаммад 20 ёшгача бўлган Осиё кубогининг Япония терма жамоасига қарши кечган учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистларга ўйин ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Япония терма жамоасига раҳмат айтмоқчиман. Ироқликларни эса ғалаба билан табриклайман. Бизнинг жамоа учун бугунги учрашув ҳақиқий синов эди. Биринчи навбатда футболчиларнинг меҳнатидан миннатдорман, ўйинчиларимдан фаҳрланаман. Биз финалга йўл олдик, турнирнинг сўнгги баҳсигача мусобақада қолдик. Финалда эса Ўзбекистон ёки Корея каби терма жамоага қарши майдонга чиқамиз. Барча терма жамоада ишлаётган ҳодимларни ва футболчиларни табриклайман.

- Бугунги ўйинга тайёрлаган режангиз ҳақида айтиб ўтгансиз, чунки ўйинда эрта гол урилди ва японларнинг жавобидан сўнг ҳам жамоа ўзини йўқотиб қўймади?

- Биз Япония терма жамоаси кучли эканлигини билардик ва шу сабаб ўйинчиларни руҳий томонлама ҳам ўйинга тайёрладим. Японлар ҳам биз ҳақимизда кўп ўйлашган. Футболчилар қўшимча бўлимларда яхши ўйнагани сабаб ғалаба қозона олдик.

-  Али Жасим, ўйин ҳақида фикларингиз?

- Биз учун жуда қийин ўйин бўлди, лекин яратганга шукур биз финалга йўл олдик. Жамоадошларимни табриклаймман, биз финалдамиз.

- Сиз иккинчи маротаба ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлмоқдасиз, бунга муносабати қандай?

- Биз мураббий бераётган кўрсатмалар бўйича ўйнаяпмиз ва кўрсатмалар ўз самарасини бермоқда. Ўйлайманки финалда ҳам яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозонамиз.

- Ироқ президенти ироқ ҳалқини ушбу ғалаба билан табриклаб сизга(бош мураббийга) савол йўллади, "Финал баҳсига қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?"

- Биз финалга бор кучимизни ташлаймиз, чунки бу сўнгги ўйин ва бу ўйинда бор имкониятимизни ишга соламиз. Биз финал баҳсидан сўнг, барча ироқларнинг юзида таббасум бўлишига астойдил ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика