Ироқ федерацияси Кейрушга 1,75 миллион долларлик таклиф юборди
23 июл 2021 14:26
Янгиликлар
Ироқ федерацияси Кейрушга 1,75 миллион долларлик таклиф юборди
ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг учинчи босқичида ўйнайдиган Ироқ терма жамоасига янги бош мураббий қидирилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, Ироқ футбол федерацияси машҳур мураббий Карлуш Кейруш билан музокараларни бошлаб юборган ҳамда португалиялик мутахассисга 1,75 миллион долларга мўлжалланган бир йилик шартнома таклиф қилган.
Кейруш бу борада бироз ўйлаб кўриш лозимлигини айтган ва Ироқ ФФдан вақт сўраган. Агар музокаралар ижобий якун топса, тез орада Карлуш Кейруш Ироқ миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланади.
Терма жамоани ЖЧ саралаш иккинчи босқичидан олиб чиққан Сречко Катанец охирги беш-олти ойдан бери маош олмаётгани учун Ироқни тарк этаётганини маълум қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар