UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47ПСЖ "Манчестер Сити" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:23Вьери: "Лукаку Конте сабаб юксалмоқда"  1 18:00Карикатура: "Олтин тўп"сиз Левандовски  4 17:53"Пахтакор" - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!   280 17:49Расман: Жасур Жалолиддинов - «Андижон» футболчиси  35 17:30АПЛ. "Арсенал" "Бёрнли" меҳмони бўлмоқда  3 16:53Жанубий Корея К-лигаси. "Канвон" ўз уйида "Поханг Стилерс"га имкониятни бой берди  0 16:34"Бёрнли" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум  3 16:16Бернат ПСЖ билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 15:39Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди  13 15:38Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" ва "Насаф" стадионга етиб келишди  14 15:15Суперкубок. "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари стадионга етиб келишди ГАЛЕРЕЯ  14 15:03"Металлург" футбол клуби тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди  2 14:48Лапорта Месси билан Холанднинг трансферини муҳокама қилади  33 14:32"Пахтакор" - "Насаф". Кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар  24

Интервью. Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Интервью. Элдор Шомуродов: "Ўтган кунни тезроқ унутишга ҳаракат қиламан"

"Женоа" клуби YouTube каналида "Futbolny Maximum" канали асосчиси ёш Максим томонидан Элдор Шомуродов билан эксклюзив интервью уюштирилди.

- Футболни неча ёшдан бошлаб ўйнай бошлагансиз ва қайси позицияда ҳаракатлангансиз?
- Футболни 6-7 ёшимдан ўйнай бошлаганман. Отам, амаким ва акаларим шу спорт тури билан шуғулланишган. Ўйлайманки, футбол оиласимиз. Футболга бўлган қизиқишим шундан бўлса керак. Кўпчиликнинг айтишича, отам ҳужумда жуда яхши ўйнаганлар. Мен худди улар каби бўлишни хоҳлаганман.

- Оилангизни аҳил ва иноқ десак бўладими? Уларни соғинасизми?
- Албатта, оиламиз аҳил-иноқ, уларни соғинаман. Оиламиз катта, барча байрамларни, туғилган кунларни бирга нишонлаймиз. Кўплаб байрамларни ўтказиб юборишимга тўғри келяпти, лекин бу ҳаёт, шундай экан, сабр қиламиз.

- Оила даврасида футбол ўйнаб турасизларми?

- Яхши савол. Ўйнаб турамиз, албатта, фақат катта футбол эмас, 7 га 7 бўлинган ҳолда мини-футбол ўйнаймиз.

- Унда доим сиз ҳаракатланадиган жамоа ютадими?

- Йўқ, албатта. Айтиб ўтганимдек, оиламиз аъзолари футбол ўйнашни жуда яхши билишади, шу боис ўйин қизиқ кечади ва унда ҳар доим ҳам мен ҳаракатланадиган жамоа ютавермайди.

- Нега 61-рақамни танладингиз? Бу ғоя қаердан келиб чиқди?

- 14-рақам банд бўлгани боис шу рақамни олдим ва буни дўстим тавсия қилганди. У: "61 бизнинг ҳудудга тегишли рақам ва бундан мухлислар хурсанд бўлишади", – деб айтди.

- Болалигингизда сиз учрашишни ва имзо олишни хоҳлаган кумирингиз ким?

- Ҳар доим таъкидлаганимдек, кумирларим – Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба. Айнан улар билан кўришишни ва дастхат олишни хоҳлаган бўлардим.

- "Женоа"да кимнинг ўйини сизга манзур бўлди?

- Айнан кимнидир ажратиб кўрсатолмайман. Жамоамизнинг ҳар бир аъзоси кучли ва топ футболчилар.

- Фаолиятини эндигина бошлаётган футболчиларга қандай маслаҳатлар бера оласиз? Биринчи навбатда нимага эътибор қаратиш зарур?

- Аввало, фақат футбол ҳақида ўйлаш керак. Астойдил меҳнат қилиш, ўзига ишониш ва мақсад сари интилиш лозим.

- Хоббингиз борми?

- Ота-онам билан телефонда мулоқот қилиш, итальян тилини ўрганиш ва телевизор томоша қилиш.

- Итальян тилини ўрганиш қийин кечмаяптими? Итальянчада мухлисларга нимадир деёласизми?

- Ҳозирча гапиришга қийналяпман, лекин анча-мунча сўзларни тушуна бошладим.

- Генуя ошхонаси ҳақида нима дея оласиз? Ҳақиқий ўзбек палови пишириладиган жойни топдингизми?

- Йўқ, ҳозирча ўзбек ошхонасини топа олмадим, фақат итальян ошхонасида бўлдим.

- Сизга қайси итальян таоми ёқди?

- Ризотто таоми

- Генуя ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Жуда чиройли ва тарихий шаҳар. Монте Песше тоғида бўлдим, у ердан бутун Генуя кўринаркан. Аҳолиси ҳам футболни ёқтиради ва "Женоа"нинг ўйинларини фаол равишда кузатиб боради.

- Адашмасам, Италия Кубоги доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда ўзингизнинг биринчи голли узатмангизни қайд этдингиз. Ўшанда нималарни ҳис этдингиз?

- Буни эсламасликка ва ўтган кунни унутишга ҳаракат қиламан. Албатта, кўпи билан бир кун хурсанд бўламан, кейин эса бор диққат-эътиборимни навбатдаги баҳсга қаратаман.

- Келажакдаги режаларингиз қандай?

- Доимо ўсишга ҳаракат қиламан, қўлимдан келган барчасига эришишни истайман ва бу учун боримни бераман. Жамоавий соврин ютишни ният қиламан.

- Сиз қайси футболчидан дастхат олишни орзу қиласиз?

- Мен доим Фернандо Торрес ва Дидье Дрогбанинг мухлиси бўлиб келганман. Айнан улардан дастхат олишни хоҳлардим.

- "Женоа" биланми?

- Ҳа, "Женоа" билан. Асосийси, Ўзбекистон терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатига чиқишни хоҳлайман.

- Яқинда ота бўлдингиз. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз?

- Буни сўз билан таърифлаб бериш қийин. Ноодатий ва ёқимли ҳисга эга бўласиз.

- Генуяда фарзандингиз ҳамда рафиқангиз билан истиқомат қиляпсизми?

- Йўқ, улар ҳозирча Тошкентда. Ўйлайманки, яқинда бу ерга (Генуяга) келишади. Уларни роса соғиндим.

- Сизга муваффақият ва ғалабалар ёр бўлишини тилаймиз. Ҳурматли тангловчилар, сиз билан Элдор Шомуродов ва Максим бўлди.

- Сизга ҳам раҳмат!


 


Рус тилидан Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +53   

Фикрлар

+9   
20 янв 09:51:17
<ACMilan>
Haqiqiy kamtorona o'zbekcha jovoblar bo'bti. Omadingni bersin orzularing ushalsin omin.
+8   
20 янв 10:01:58
МAKS
Qata oynasenam , formeni yoqotma ... Shunda vaqti kelib Johon Chempionatida UZB - ITA toqnashsa , italiya muhlislari kimga muhlisli qilishi oylab qosin... Kim biladi balkim , huddi CR7 ni Buffon darvozasiga urgan golidan keyin , Italiya muhlislari ornidan turb olqishlashgande olqishlashar Eldori...Sangayam CR7 yolini bersin....
+4   
20 янв 11:19:44
ДИНАМО_МОРАКАНД
Кеча Ютубда куриб фахрдан баданим жимирлаб кетди.Сизлар Бир нарсага койил колилар бу ведоени Женоа матбуоти ташкил кеб берди. Эьтиборди каранг Элдорга.Мен шунисига кайф килдим.Келаркану бизгаям шунака кунлар.Элдор Омад укам.
+4   
20 янв 10:00:31
Aliakbar RM
Uylansa pasayib ketadi u bu deyishodi xammasi o'ziga bog'liq ekanin ko'rdik yana 2 3 o'yinchimiz chetka ketvosa zo'r bo'lardi 5lika
+4   
20 янв 09:48:10
yakubii_
In Sha Alloh hali bu boshlanishi !)
+4   
20 янв 09:47:52
Марфуша, Ғам-ғуссага не ҳожат)
Элдор Женоага ўтганда Ростовликлар ҳурмати учун 61 рақамни танлабди (автомобил рақами). Энди Ювентусга ўтганда Сурхондарё учун 75 рақамни танласа зўр бўларди.
+3   
20 янв 13:02:02
2503
интенвю зур чиқибди, урган Нортой дегинг келади
+3   
20 янв 10:08:53
PAXTAKOR HAMMADAN ZO'R
Lekin shu bola ozimizni ancha muncha jurnalistdan yaxshi savol berarkan. Biznikilar bitta savolni ellik marta qaytarib beraveradi. Kechagi kunni tezda unutaman degan joyi yaxshi. Mag'lubiyatga uchrasa ruhini tushirmaydi, g'alabadan koklarga chiqib ketmidi. Baribir aytganimday Eldor kamtar yigit yulduzli kasaliga chalinmidi Eldor. Maladets shu kayfiyatda davom et, Keyingi Manzil Yuventus!!!
+2   
20 янв 10:37:14
TeMuR JR
Eldor omad
+2   
20 янв 10:18:48
Fanat_Euro_football
Ayrim jurnalistlari shu yosh bolachalik saviyasi yo'q
+1   
20 янв 17:36:35
Emireyts
Диего Армандо Марадона Mexico 86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кандай килиб уйланиб колишади мухлислик борасида.Итальянлар 1990-йил ЖЧ финалида хатто Марадонага ва Аргентинана хурматсизлик килишган.Чунки ярим финалда Аргентина Италияни маглуб этганди.
2002 yilda mundialdagi Korealikni ham qushsangiz bo'ladi bunga An jun hvan taqdiri....
+1   
20 янв 12:16:02
@King Leo Messi_2003
Kordingizmi Eldormi kamtar odam ekan.
Olgaaaaaaa
+1   
20 янв 09:51:13
Voha futboli bayroqdori bu NASAF
Olga Eldar aka
+1   
20 янв 09:50:03
Voha futboli bayroqdori bu NASAF
Olga Eldar aka
   
20 янв 22:03:46
Азамат Одилов
Fortunaa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Академияни хурмати 70 олса зўр бўларди, 70 авторитет, ким йўлда кўрса мошинаси авайлаб четга олади.
Футболига биринчи кадамни ЖБФМ куйган,канакасига машал академиями?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика