"Интер" бош мураббийи Эриксен ҳақида гапирди
07 июл 2021 19:51
Янгиликлар
"Интер" бош мураббийи Эриксен ҳақида гапирди
Симоне Инзаги даниялик ярим ҳимоячининг келажаги тўғрисида фикр билдирди.
Евро-2020 илк турида юрак хуружига учраган Кристиан Эриксен фаолиятини қайта тиклай оладими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Эриксен футболга қайтган тақдирда ҳам, "Интер"ни тарк этиш хавфи бор, чунки Италияда имплантация қилинган дефибрилаторда спорт билан шуғулланиш тақиқланади.
Айни пайтда "Интер"нинг янги бош мураббийи Симоне Инзаги Кристиан Эриксеннинг келажаги ҳақида гапирди.
"Мен Эриксен билан гаплашдим, аммо бу суҳбат Европа чемпионатидан олдинроқ бўлганди. Мен унга ишонаман. Эриксеннинг қайтишга ҳали бир оз вақт бор. Уни қучоқ очиб кутамиз", — деди Инзаги матбуот анжуманида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар