UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Фернандиньо: "Мавсум бошидан бери ҳимоячи сифатида ўйнашга тайёрланяпман"  1 19:45Сурат биздан изоҳ сиздан!  18 19:30Колашинац "Айнтрахт Ф"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  1 19:15Гринвуд мендан зўр, ёшларга имкон берилади. "Астана"га қарши баҳс олдидан Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  1 18:54"Пахтакор" шу ҳафта чемпион бўладими? Абдураимов жамоасида қандай муаммо бор?  10 18:44Карикатура: Куртуа уйқуда пайти Анхель "Реал"ни ёқиб юборди  3 18:19"Атлетико" ярим ҳимоячисига МЮ, "Челси" ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда. Аммо...  2 17:56УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳафта жамоасини эълон қилди  6 17:30"Интер" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  4 17:05ЕЧЛда хет-трик қайд этган футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" кузатмоқда  7 16:59«Бунёдкор» стадиони навбатдаги учрашувга тайёр: Рақиб – «Қизилқум»  7 16:38MLS. 38-тур якуни ҳақида батафсил  1 16:37"Манчестер Юнайтед" "Астана"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда  9 16:21Кашанда футболчилар  14 16:06Лукаку ва Брозович "Славия"га қарши ўйиндан сўнг жанжаллашиб қолишди  6

Илҳом Мўминжонов унга бўлган туҳмат, Омон Ғофуровнинг бўхтонлари, ЎФА билан судлашиши, "Навбаҳор"дан кетгани ва Турғунбоев "Пахтакор"да ўйнамоқчи бўлгани ҳақида сенсацион интервью берди Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов унга бўлган туҳмат, Омон Ғофуровнинг бўхтонлари, ЎФА билан судлашиши, "Навбаҳор"дан кетгани ва Турғунбоев "Пахтакор"да ўйнамоқчи бўлгани ҳақида сенсацион интервью берди

Куни кеча сайтимизга "Навбаҳор" ҳамда "Сурхон" жамоаларининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов мурожаат қилди ва интервью бериб, баъзи ҳақиқатларни ошкор этмоқчи эканлигини маълум қилди.

Хабарингиз бор, ЎФА томонидан Азиз Турғунбоевнинг трансфер масаласи ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланган Илҳом Мўминжоновни дастлаб 1 йилга, кейинчалик ушбу дисквалификацияга 4 йил қўшиб, жами 5 йилга футболдан четлатилиб, унга нисбатан 50 миллион жарима қўлланганди.

Илҳом Мўминжонов интервью давомида куни кеча ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг матбуот чиқиш қилиб, Илҳом Мўминжоновнинг келишилган ўйинларда иштирок этгани бўйича 100% далил исботлари борлиги ва тотализатор ўйинида иштирок этгани ҳақидаги гапларини буҳтон эканлигини таъкидлади ва ўз эътирозларини билдирди.

Мўминжонов ЎФА келишилган ўйинларни аниқлаш масаласидаги иши давомида Мўминжоновнинг айбсиз эканлигини исботловчи ҳужжатларини кўриб ҳам чиқмагани, адвокатларини эшитмагани, шахсий адовакти бор футболчиларни гапларига қулоқ солиб уни футболдан четлатиб юборгани ҳақида гапиради.


Илҳом Мўминжонов интервью давомида қуйидаги мавзулар ҳақида очиқ-ойдин гапирди:


- ЎФАни судга бергани

- ПФЛ бош директори Омон Ғофуровнинг унга нисбатан айтган бўҳтонлари

- Шахсий адовати бор футболчилар кўрсатмаси

- ЎФА келишилган дея аниқлаган ва қайси ўйин эканлиги яширилган ўйинлар  қайси эканлигини ошкор қилди

- Азиз Турғунбоев трансфер машмашаси ва футболчи "Пахтакор"да ўтмоқчи бўлгани

- "Навбаҳор"дан нега кетгани

- Унга нисбатан кўрсатма берган футболчи тотализатор ўйинида иштирок этгани куни кеча маълум бўлгани ва уни Про-лига клуби четлатгани

- "Сурхон" жамоаси билан боғлиқ мавзу

- Тез орада адвокатлари чиқиш қилиши ва ҳоказо


Таъкидлаб ўтиш керакки, сайтимиз таҳририяти мазкур масала юзасидан иккинчи томон, яъни ЎФАни ёки ПФЛ бош директори Омон Ғофуровни ҳам эшитишга ҳам тайёр.


TAS-IX


 


TAS-IX эмас



Рейтинг: +72   

Фикрлар

   
11 июл 19:45:28
Фк Тулуза
Рузимбой Аҳмедов ўзининг гаплари учун қачон жавоб беради
-2   
29 июн 15:07:29
Nodirbek Real Madrid
Илҳом ғирт ёлғончисан!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг