UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  0 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  3 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  7 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  3 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1 16:26"Андижон"га яна бир тажрибали футболчи келмоқда  24 15:59Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!  36 15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Бугун футболчиларим "Шўртан"ни "ўйиндан олдин ютиб" майдонга тушишди"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов матбуот анжуманида иштирок этди.





Ўйин ҳақида

- Бугун мағлубиятга учрадик. Футболчилар рақибни "олдиндан ютган" ҳолда майдонга чиқишди. Ҳар қандай рақибни ҳурмат қилиш керак. Ўзларинг кўрдинглар, бугунги ўйинда биронта хавфли вазият ҳам бўлмади. Бу мағлубиятдан сўнг тўхтаб қолмаймиз.

Бугун Про-лиганинг 5 та тури давомида ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларни майдонга туширгандик. Лекин улар ҳам тажрибали, маҳоратли футболчилар ҳисобланишарди. Бугун ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Олдинда иккита ўйинимиз бор, бу учрашувларда ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- "Шўртан" бугун мавсумдаги илк ғалабасини кучли рақиб устидан қўлга киритди. Бугунги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз?

- Айтиб ўтдим, бугун йигитлар "ўйиндан олдин рақибни ютиб" майдонга тушишди. Рақибга ҳурмат билан қарамаганимиз панд берди. Биз ўйиндан олдин футболчиларга юқори прессингда ўйнаш, позицион ҳужумлар ташкил этиш ва стандарт вазиятларда ҳушёр бўлишларини таъкидлаган эдик. Бугунги ўйинга руҳият ҳам таъсир кўрсатди. Рақибга нисбатан ҳурмат билан қарамаганимиз эвазига мағлуб бўлдик. Мураббийлар штаби билан хатолар устида ишлаймиз.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика