UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди”  0 21:36"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди  6 21:30АПЛ. “Ман Сити” – “Челси” (матнли трансляция)  28 21:25Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордини ўрнатишди  0 21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   154 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  8 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  12 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  14 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  3 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  5 18:35Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?  12

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Акбар Тўраев машғулотларда жароҳат олди"

Про-лиганинг 4-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Нефтчи" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалаба билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Сафар ўйинига астойдил тайёргарлик кўргандик. Ўйиндан олдин "Арал Самали" жамоасини иккита ўйини видеосини таҳлил қилгандик. Бугун футболчиларимга раҳмат айтаман. Рақиб дарвозасига кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи устида яна ишлаймиз.

- Бугунги ўйинда ҳар икки жамоа таркибида қайси футболчилар яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайсиз?

- Энди "Арал Самали" футболчилари орасида Алланиязов ва Алимовлар яққол ажралиб туришди. Жамоамда барча футболчилардан кўнглим тўлди, уларнинг ҳаммаси яхши ўйнади. Дарвозабоним ҳам қийин вазиятларда яхши ўйнади.

- Стадион борасидаги фикрингиз қандай?


- Биз бугун сунъий майдонда ўйнашимиздан хабаримиз бор эди. Тошкент шаҳридаги йиғинда шу каби сунъий майдонда машғулот ўтказганмиз. Ҳозирги кунда сунъий майдонлар орасида "Арал Самали" майдони энг яхшиси деб ўйлайман. Балки ёз ойларида қийин бўлиши мумкин.

- Бугун Акбар Тўраев майдонга туширилмаганини сабаби нима?


- Акбар Тўраев ўтган 3 та учрашувда гол ўтказиб юбормади, ундан кўнглимиз тўқ. Машғулотларда бармоғини жароҳатлаб олди. Шу сабаб бугун Машхур Муҳаммаджоновни асосий таркибда туширдик.

- Майдон трибуналари ҳақида фикрингиз?


- Майдон холати яхши. Биз ҳозир ПРО-Лигада ўйнаяпмиз. Трибуналарда тўлиқ шароит бўлмаганига қарамай шунча мухлис келиб жамоасини қўллаб-қувватлаб турди, бунга қойил қолдим.

- Азамат Алланиязов билан аввал ҳам ишлагансиз. Ўйинга тайёрлаган услубингизда унинг ҳам имкониятларини ҳисобга олганмидингиз?


- Азамат Алланиязовни яхши биламан. У ўтган турларда 2 та гол урганди. Алимов ва Алланиязовларга алоҳида ҳимоячи қўймадим. Фақат стандарт вазиятларда Алланиязовни қаттиқ қўриқлаш кераклигини тушунтиргандим. Боиси у бундай вазиятларда кўпроқ имкониятга эга бўларди.

- Бугун қайси жиҳатлар эвазига жамоангиз устунликка эришди?


- “Арал Самали"ни ўрганиб чиққандик. Бугун қисқа узатмалар эвазига устунликка эришдик деб ўйлайман. "Хоразм" билан ўйиндаги холатдан келиб чиқиб услуб танлагандик. Бугун биз юқори прессинг услуби билан ўйнамадик.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+8   
12 апр 23:57:03
Валихонов Фарходжон
Гап йу́к ! Му́минжоновга! Гаплари,жавоблари дадил,дангал !
Суперга чикмокчи тренер шунака дадил бу́лиши керак,у́йинчиларни хам рухлантира олади!
Олга Му́минжонов! Олга Нефтчии !!!!!!!
+7   
13 апр 01:26:28
fc Surxon
Ilhom mo'minjonov professional murabiy har bitta raqibni o'yini o'rganib chiqib reja tuzadi malades omad Neftchiga
+6   
13 апр 00:53:01
Sanjar.M
Нефтчи ғалаба билан табриклайман Олға Фарғона Илхом Мўминжоновга эса катта рахмат
Илхом ока хозр видёди кўрдим Нега ўйиндан кейин қандай ғалаба қилганингиз Қандай тактика қўллаганизни ипидан игнасигача очиқчасига айтиб беряпсиз ????? Хозр қийин ўйинлар кутяпти Нефтчини Динамо , Бухоро , Хоразм
Булар сизни қайта қайта куриб ётгандур Рақиб каманда мураббийлари хаммасини очиқ ойдин айтманг қандай ютганингизни Бошқа мурабийларди қаранг Омад биз тарафда эди , олди қочди гаплар айтяпти
Сиз хам айтманг қандай тактика қўлаятганизни Хамма картани очманг ака . Бугунги ўйин учун яна бир бор рахмат
Хоразм билан ўйинда стадиёнди тулдирамиз худо хохласа
+5   
13 апр 06:45:58
Шухратжон Муйсинович
Галабалар бардавом булсин, йигитларга рахмат. Худо хохласа 17 апрель куни стадионда куллаб кувватлаймиз. Чиройли уйинлар кутиб коламиз
+5   
13 апр 05:07:39
Boymurod Neftchi
Омадингни берсин Нефтчи, Илхом ака газини босинг худо хохласа хаммаси зур булади.
+5   
13 апр 04:43:20
YusufXoji Og’li
MuxammadMuso фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха гаплари дадил. Яхши мутахасис. Бу мураббий талабчанлиги билан хам ажралиб туради. Ўйнамаган ўйинчиларни дангал хайдайди. Натижа қиламан деган мураббий шунжай йўл тутиши керак. Омад Нефтчига. Омад Мўминжоновга.
Бош мураббий ана шундай ўйин хақида гапириш керак. Баъзи мураббийларнинг гапини тайини йўқ. Нефтчи учун Мўминжонов учун мухлислар учун хурсандман. Тасанно. Кўз тегмасин.
+5   
13 апр 04:15:20
Алпомиш
Sanjar.M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нефтчи ғалаба билан табриклайман Олға Фарғона Илхом Мўминжоновга эса катта рахмат Илхом ока хозр видёди кўрдим Нега ўйиндан кейин қандай ғалаба қилганингиз Қандай тактика қўллаганизни ипидан игнасигача очиқчасига айтиб беряпсиз ????? Хозр қийин ўйинлар кутяпти Нефтчини Динамо , Бухоро , Хоразм Булар сизни қайта қайта куриб ётгандур Рақиб каманда мураббийлари хаммасини очиқ ойдин айтманг қандай ютганингизни Бошқа мурабийларди қаранг Омад биз тарафда эди , олди қочди гаплар айтяпти Сиз хам айтманг қандай тактика қўлаятганизни Хамма картани очманг ака . Бугунги ўйин учун яна бир бор рахмат Хоразм билан ўйинда стадиёнди тулдирамиз худо хохласа
Майли, яхши гапирибди. Лекин талабчан, каттиккуллик мураббийнинг асосий куроли эканини айтмапти. Муминжоновнинг ютуги, унинг талабчанлиги деб биламан .
+5   
13 апр 04:04:28
MuxammadMuso
Валихонов Фарходжон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Гап йу́к ! Му́минжоновга! Гаплари,жавоблари дадил,дангал ! Суперга чикмокчи тренер шунака дадил бу́лиши керак,у́йинчиларни хам рухлантира олади! Олга Му́минжонов! Олга Нефтчии !!!!!!!
Ха гаплари дадил. Яхши мутахасис. Бу мураббий талабчанлиги билан хам ажралиб туради. Ўйнамаган ўйинчиларни дангал хайдайди. Натижа қиламан деган мураббий шунжай йўл тутиши керак. Омад Нефтчига. Омад Мўминжоновга.
+4   
13 апр 07:46:13
Bobur.I
Akmal777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nav Pax oʻyinida xakam penalti bemasaxam boʻlardi oldingi yillardagi giromliklari sotivogan oʻyinlar uchun ham varda yaqol koʻrigandayam mayli edi Paxtakor shu kun gacha barcha erishgan yutuqlari haromdan gʻiromlikdan buni hamma biladi paxtakor barcha hakamlarni boqgan jamoa bu fakt
Хамдардмиз оғир кунларни бошиздан кечиряпсиз ока ))))))))))) Майли келинг сиз учун пенальти йук эди ))))))
Энди бошка езманг Еки Навбохор маколасида нолангизни давом этиришингиз мумкин Нефтчини алокаси йук бу уйинга бу макола Нефтчига тегишли
+4   
13 апр 07:29:23
☆Sadriddin☆
17-куни стадиондан қўллаб қувватлаймиз.
Олға Нефтчи
+3   
13 апр 04:58:32
Нурилло Азимов
Нефтчининг кейинги уйинларига омад тилайман.Тренерга гап йук.Молодец.
-3   
13 апр 00:00:15
Akmal777
Nav Pax oʻyinida xakam penalti bemasaxam boʻlardi oldingi yillardagi giromliklari sotivogan oʻyinlar uchun ham varda yaqol koʻrigandayam mayli edi Paxtakor shu kun gacha barcha erishgan yutuqlari haromdan gʻiromlikdan buni hamma biladi paxtakor barcha hakamlarni boqgan jamoa bu fakt
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика