UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Эшитдик-да! "Бунёдкор" икки нафар футболчи билан хайрлашади. Улардан бири "Локомотив"га ўтмоқда  0 16:30Лукаку "Наполи"га ўтишга яқин  2 16:04"Атлетико" Альварес трансфери устида ишламоқда  1 15:39Месси терма жамоадаги шерикларига қулоқчинлар совға қилди  7 15:08Хайр, Саутгейт! Англия терма жамоаси устози ишдан бўшатилди  13 14:52Испания қироли миллий терма жамоани Евро-2024даги ғалаба билан табриклади  0 14:21Мбаппе Мадридда тиббий кўрикдан ўтди ва мухлислар билан кўришди  9 13:55Эшитдик-да! "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Динамо"га ўтмоқда   2 13:32"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Санжарбек Алимуҳамедов  1 13:28Чеферин 2027 йилдан кейин ҳам УЕФА раҳбари бўлиб қолиши мумкин  1 12:55Ёзги трансфер-2024. Суперлига клубларидаги барча ўзгаришлар битта саҳифада. Кимда қандай вазият?  9 12:54"Насаф" "Спартак"ка ютқазди, ўзбекистонлик мухлислар эса Москвада ҳам "ёрворишди"   9 12:29Жоау Феликс фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин  3 12:07Ҳожимат Эркинов оилавий масалалар сабаб Олимпия терма жамоамиз таркибига киритилмаганми?  55 11:31«Ал Насср» Эдерсон трансферидан воз кечиши мумкин  3

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай" Янгиликлар

Игорь Сергеев провокациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон термаси билан ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи голи муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда жуда кўп хато қилдик. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, мағлубиятдан қутулиб қолдик, бор кучимизни бериб ўйнадик. Шу сабабли йигитларга браво дея оламан.

- Иккинчи бўлимда захиралар ўйинни кучайтиргани сезилди.

- Бу ерда кўплаб факторлар бор, шу сабабли қайси ёмон, қайси яхши эканлигини санаб ўтирмайман. Биз хато қилдик, Эрон эса хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлимда эса хатолар қилмадик, шу боисдан гол ўтказиб юбормадик. Шукурки, иккита гол уриб, ўйинни олиб чиқиб кета олдик. 

- Бугунги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Асосийси - мағлуб бўлмаганимиздан мамнунман. Чунки рақиб - осон бўлмаган Эрон термаси. Юқори куч билан ўйнаб, дурангга эришдик. 

- Учрашувда бўлган провокацион ҳолат ҳақида гапирсангиз.

- Бу Эрон. Бу уларнинг бу каби биринчи ўйини эмас, доимо шундай қилишади. Бугун улар янгилик қилишгани йўқ. Улар доимо шундай. Шунчаки бу ҳолатларга тўғри ёндашиш керак.

Рейтинг: +84   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика