UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07Марадонанинг истеъфоси – 48 соат  2 02:00Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистондаги мухлислари билан учрашди (эксклюзив ФОТОГАЛЕРЕЯ)  0 01:44Эдерсон "Челси"га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин  1 00:43Мана ўша рўйхат. Қитъадошимиз ҳам кучли ўнликда  13 00:27"Олти тўп-2019". Якуний натижалар интернет тармоқларида тарқалиб кетди. Яна Роналдуми?  30 23:57Бентеке "Кристал Пэлас"ни тарк этиб, кучлироқ клубга ўтмоқчи  0 23:48Депай "Лион" сардори этиб тайинланди  0 23:28"Астон Вилла" "Атлетико"нинг собиқ футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 23:11Роналду жамоадошларидан узр сўрамади  19 23:05Дани Себальос бўлажак ўйинларда "Арсенал"га ёрдам беролмайди  0 22:47Рикардо Родригес қишда "Милан"ни тарк этиши мумкин  2 22:32Жозе Моуринью: "Менга янги ўйинчилар керак эмас"  15 22:15Куадрадо ва "Ювентус" ўртасидаги ҳамкорлик давом этади  1 21:57Энг содиқ футболчилар. Месси учинчи ўринда  16 21:45Пеллегрини: "Моуриньо дўстим эмас, аммо..."  2

Ҳожимат Эркинов: “Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли ғалаба қозондик” Янгиликлар

Ҳожимат Эркинов: “Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли ғалаба қозондик”

Биласиз, куни кеча Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлиги остида ўтаётган Осиё чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлади.

Ҳамюртларимиз учун ғалаба билан тугаган учрашувдан сўнг “Қўқон 1912” клуби футболчиси Ҳожимат Эркинов фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи галда Ҳиндистонга қарши кечган ўйин ҳусусидаги илк фикрларингиз...

- Менимча яхши беллашув бўлди. Биринчи бўлимда озгина қийналдик. Рақибимиз мудофаада тартибли ҳаракатланди. Устига устак шамолга қарши тўп тепишга тўғри келди. Иккинчи таймни анча фаол бошладик ва ўз мақсадимизга эришдик.

- Ҳиндистонда футбол йилдан йилга ривожланмоқда. Улар Тошкентда бўлиб ўтган U-16 осиё чемпионати саралашида биринчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга чиқишди. Мазкур ёш тоифасидаги терма жамоадан ҳам жиддий қаршилик кутганмидингиз?

- Ҳа. Албатта. Барча мамлакатлар қатори у ерда ҳам футболга катта эътибор қаратилаётганини билардик. Бизга муносиб қаршилик туғдиришди.



- Жамоадаги айрим футболчиларда халқаро тажриба йўқ эди. Ўртоқлик ўйинлари ўз йўлига. Шу сабабдан илк дақиқаларда ҳаяжон бўлгани табиий...

- Босим ва ҳаяжон ҳар бир футболчида бўлади. Чунки, биз ватанимиз ва оиламиз шаънини ҳимоя қилиш учун тўп тепяпмиз. Фикримча, мураббийлар штабининг кўрсатмаларини тўғри бажарганимиз туфайли уч очкони қўлга киритдик.

- Кейинги турда жамоа янада эркин ва ҳотиржам тўп тепиши мумкинми?

- Иккинчи турда бунданда оғир бўлишини тахмин қиляпмиз. Боиси, рақибларимиз бизнинг ўйинларимизни бошидан оҳиригача ўрганишганлиги аниқ. Футболчилар ва мураббийлар билан биргаликда рақибларимизни таҳлил қиламиз ва шунга яраша ҳозирлик кўрамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
08 ноя 13:53:40
Isroiljon Qosimov
Крем Чук,уррок,хайдаганимиз учун,мул хосил олдик
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг