UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00ЛаЛига. “Севилья“ жамоаси ҳужумчиси Луcас Оcампос «Севиля» нинг ғалабаси учун ҳамма нарсани қилди: у гол урди, кейин дарвозабонга айланди ва “Эибар“ посбонининг зарбасини 101-дақиқада қайтарди!  0 08:00Coca Cola Суперлигаси. Бугун "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ва яна учта ўйин бўлади   0 07:51АПЛ. "Тоттенхэм" - "Эвертон" 1:0  0 02:27Ла Лига. “Леванте” ўз уйида очколарни бўлишди  0 02:18АПЛ. “Тоттенҳэм” автогол эвазига “Эвертон”дан устун келди  2 00:54“Валенсия”ни бошқаришга уч нафар даъвогар  1 00:24Жон Терри “Бристоль Сити”ни бошқариши мумкин  1 00:12"Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:36"Локомотив" - "Сурхон" 2:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 23:22"Қизилқум" - "Андижон" 1:1. Барча голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 23:15"Насаф" - "Металлург" 1:0. Гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  3 23:12Рўзиқул Бердиев: "Агар бизда руҳият билан боғлиқ муаммо бўлганида бугун охиригача кураша олмаган бўлардик"  13 23:08Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди"  3 22:35Толибжон Қосимов билан тортишув, Алижонов-Муҳаммадиев мавзуси, "Ўзбекистондаги иқтидорлар Россиядагидан кўп" - Андрей Фёдоров иштирокидаги матбуот анжумани  9 22:29Тачмурод Агамуродов: "Раҳбарият олдида виждонимиз тоза"  13

Ҳаммани қизиқтираётган савол! Янгиликлар

Ҳаммани қизиқтираётган савол!

Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида барчани қизиқтираётган саволга жавоб қайтарди.

"Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти бўлса, унда халқаро майдондаги ҳакамлик нима бўлади?

Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб тайинланадиган бўлса, бу унинг халқаро майдондаги ҳакамлик фаолиятига тўсқинлик қилмайди. Яъни, Эрматов бу икки ишни бир вақтнинг ўзида давом эттириши мумкин бўлади. Жаҳон футболида бундай воқеалар руй берган.

Эрматовнинг халқаро майдондаги ҳакамлик иши ўзбек футболига қўшимча фойда. Қўшимча реклама, имиж, обрў ва ҳоказо. 

Равшан Эрматовнинг ўзбек футболи тепасига келиши қанчалик яхши, зўр ва фойдали бўлса, унинг ҳакамликдаги фаолияти ҳам бизга керак бўлади. Яъни, зараридан кўра фойдаси кўпроқ. 

Қўшимчасига яқиндагина чиққан 2022 йилда Қатарда ўтадиган Жаҳон чемпионати ҳакамлар рўйхатига Эрматов ҳам қўшилган. Қаторасига кетма-кет тўртинчи мундиалда қатнашиш аъло иш бўларди. Бунинг учун Равшан Эрматов гуруҳи яхшигина меҳнат қилди ва бу сафар Ўзбекистон ифтихори нафақат ўзи, балки терма жамоамизни ҳам Қатарга олиб бориш масъулиятини ҳам ниҳоят ўз бўйнига оладиган кўринади.

Ҳаммаси Равшан Эрматовнинг қарори ва истагига боғлиқ бўлади. 

Қисқаси, бугунги кун ўзбек футболи учун эсда қоларли бўлади. Ўзбек футболи қайта уйғонмоқда. Шуниси кўпроқ хурсанд қилади", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Умид Аҳмаджонов ЎФАдан кетишга қарор қилди 

Видео             «Ўйин куни» — Равшан Эрматов (Ҳеч қаерда кўрмаган жараёнлар ва ҳакамлар ҳақида) 

Эшитдик-да! Равшан Эрматов ЎФАнинг Биринчи вице-президенти бўлишга асосий даъвогар 

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг