UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Йован Жокич: "АГМК билан тарих яраётганимиздан хурсандман"  0 13:41"Нефтчи"нинг жонкуяр мухлиси: Кимга тўй, кимга аза...  23 13:24"Атлетико" "Бавария"нинг ЧЛ доирасидаги 15 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берди  1 13:00Ромелу Лукаку: "Интер"даги 1,5 йиллик - фаолиятимдаги энг яхшиси"  1 12:34Омар Моманидан карикатура: "Ювентус" Криштиану билан ва Криштианусиз  3 12:10Бэйл январдан бери клуб миқёсида умуман тўлиқ ўйин ўтказмади  1 11:47"Реал" Искони Руисга алмашишга ва қўшимча 20 млн евро тўлашга тайёр  1 11:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 11:23"Милан", МЮ ва "Арсенал" "Ювентус" футболчиси учун даъвогарлик қилади  2 11:07"Брат ҳинд киноларида ҳам бемалол каскадёр ролини аъло даражада ўйнашларига ишонаман" “Твиттер нима дейди?” “Нефтчи” – “Турон” ўйини ҳақида  61 11:02Кейруш Колумбия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  24 10:57Olamsport: Хабиб Тошкентга ташрифи ҳақида пост қолдирди, Чимаевнинг жанги барибир бекор қилинди ва бошқа хабарлар  0 10:38"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин 6 нафар шахс ушланди  82 10:37ЕЧЛ. МЮ - ПСЖ, "Севилья" - "Челси" ва бугуннинг бошқа ўйинлари учун тахминий таркиблар  5 10:14"Арсенал" Дембеле билан шартнома имзолаши мумкин  0

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Ҳақиқатдан ҳам бугун қизиқ ўйин бўлди. Икки жамоага ҳам ғалаба керак эди, олти очколик баҳс гувоҳига айландик. Жамоамиз тўпни назорат қилди ва кўпроқ ҳужумлар уюштирди. "Андижон" ҳимояда тартибли ўйнади. Охиригача гол ўтказмасликка ҳаракат қилди. Охирги учрашувларда ҳужумга якуний нуқтани қўйишга қийналмоқдамиз. Қолган барча нуқталарда яхши ҳаракат қиляпмиз. "Андижон" ҳам қийин вазиятда, уларга очко сув ва ҳаводек зарур. Икки жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади",- дейди Ҳамид Актамов.

- Биринчи даврада жамоа оғир аҳволда эди. Иккинчи даврада эса бир мунча яхшиланди. Жамоага ҳозирда турнир жадвалида ҳавфли ҳудуддан узоқда эканлиги ҳотиржамлик бердими?

- Ҳеч қандай ҳотиржамликка берилганимиз йўқ. Ҳали олдинда бешта учрашув бор. Бу ўйинларда ҳам максимал даражада ҳаракат қилиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Камчилигимиз гол уролмаяпмиз.

- "Қизилқум" бугунги учрашувда бир очко қўлга киртидими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча икки очко йўқотдик. 

- Охирги тўртта тур марказлашган ҳолатда нейтрал майдонда ўтишига қарши эмасмисиз?

- Раҳбарият нимани лозим топса биз қўллаб-қувватлаймиз. Қаерда бўлса ҳам Ўзбекистонда ўйнаймиз. Кўпчилик нимани таклиф қилган бўлса шунинг тарафдориман. 

- Биринчи бўлимдан сўнг жамоа сардори Шерали Жўраевни алмаштирдингиз...

- Шерали Жўраевнинг чиқиб кетгани таъсир қилди. Бошидан жароҳат олди, ҳозир касалхонада. 

- Ҳамиджон Актамов охирги маротаба қачон ўринбосарлар жамоасининг ўйинига борган?

- Ҳар доим бораман. Фақат кеча бора олмадим. Жамоанинг машғулоти билан ўринбосарлар жамоасининг ўйини бир хил вақтга қўйилган.  

- Сизни кўпчилик менежер сифатида Самвел Бабаянга қиёслашади. Бунга муносабатингиз қандай?

- Мени Самвел Бабаянга эмас, уни менга қиёслашсин. Бошқа гапим йўқ. Мен ўзимнинг ишимни проффессионал даражада қиляпман. Ўзим тўғри йўлдаман, бировга тақлид қилиб ишламайман. 

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+4   
27 окт 17:57:59
BAVARIYA.FAN.UZ
Axaxax babani hatto trenerlar qabul qilmas ekan butun bowli zborga 2 yil trener bulib yurdiya xaqqatan tanka beton ekan babada
+3   
27 окт 17:57:44
RMYU
Malddes gap yoq zor gapiripti haqiqiy prof
+2   
27 окт 17:49:14
rostgoy
Oxirgi gap yoqdi
+1   
27 окт 21:14:43
Mahmud Umarov
zo'r gapiribdi. haqqatdan babadayi yo'q, bo'lmasin ham, o'ziyam kerakmas babani)))
+1   
27 окт 19:13:56
Реал Насаф я всегда с вами
To'g'ri ma'noda aytyapman shu insonni qadriga.yetishsin Qizilqum muxlislari
   
27 окт 22:42:21
ovechkin 64
Хамид ака маладес! Отангизга рахмат!!
Узбекистондаги мурабийу, УФА ходимлари орасида манашу Хамид акадай хеч ким Бабага кескин гапира олмайди.
Хаммаси Бабани кутига пахта куяди.
Бабани Умид Ахмаджонов синдириб, оркасига тепиб хайдаган эди, узимизни баъзибир футбол рахбарлар Ахмаджоновни узини синдиришиб, Бабани оёкка тургизишиб, кутариб юборишди.
ПАТХАЛИМЛАР.
   
27 окт 22:29:11
ASIA CUP NEFTCHI
ШИКИ ШИКИ БАБА БАБА
   
27 окт 19:15:50
Мелиев Жамшид
Хамид амаки .... Менинг кахромоним расм дарсида
-1   
27 окт 21:08:00
Нодирбек Ахмедов
Хамид карзай ўзрепертуарида
-1   
27 окт 20:59:42
Арсенал 14
Qizilqumda himoya, yarim himoya ancha joyiga kelib qoldi. Lekin xujum 0, yani gol uradigan xujumchi yõq. Keyingi mavsumda Qizilqumdan zõr tarkib, kuchli õyin kutib qolamiz
-2   
27 окт 18:56:19
piramida
Хасан хусанку булар
-2   
27 окт 18:29:24
L10 messi
Uzr..zidanga qiyoslekmi
-2   
27 окт 18:14:09
Erik1717
Qarga qargani kozini choqibdida
-2   
27 окт 17:53:26
Bavariya-Barca-Siti-Real-Yuventus-PSJ
Kimni kimga o'xshatishni farqi yoq. Natijada baribir bir xil bo'lib chiqasizlaru Hamid aka.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика