UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54"Бенфика" президенти: "Португал футболи учун қора кун"  0 10:30Буни кўриш шарт! Португалия чемпионатида футболда кам учрайдиган ҳолат юз берди  12 10:30Мутолаа учун. Кэррик — буюк мураббийнинг илк қадамлари  2 10:13Olamsport: Емельяненконинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, Тайсон Фьюри кутилмаган чиқиш билан ҳаммани лол қолдирди  0 09:50“Барселона” вице-президенти “Ман Сити” вингери билан музокаралар бошланганини тасдиқлади  1 09:30Аллегри: “Ювентус” чемпионлик учун курашаётгани йўқ”  3 09:10"Кичкина камера". Олмалиқдаги "кумуш ўйин"нинг драматик якуни  7 09:00“Бавария” Бундеслигада навбатдаги рекордни ўрнатди  0 08:50Оуэн: “Учовлон ҳимояга қайтиш ҳақида умуман ўйламаяпти”  5 08:40Жеррард “Астон Вилла” тарихига кирди  3 08:20Испаниялик арбитр Пике билан боғлиқ вазият ҳақида: “Тоза пенальти”  18 07:50Либертадорес Кубогининг жорий йилги ғолиби экстра таймларда маълум бўлди  0 07:40ЛаЛига. "Вильярреал" - "Барселона" 1:3  0 07:35А Серия. "Венеция" - "Интер" 0:2  0 07:35Гвардиола: "Қайсидир терма жамоани мундиалга олиб чиқишни истайман"  7

Ҳафта ўртасидаги баҳслар: А Серия 10-тур превьюси Янгиликлар

Ҳафта ўртасидаги баҳслар: А Серия 10-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларига старт берилади.

"Милан" - "Торино"

"Милан" сафида жароҳатланганлар сони бироз камаймоқда, шундай бўлса-да, куни-кеча улар орасига Кастильехо қўшилди. Аммо жамоа ихтиёрида Кессиэ, Пеллегри, шунингдек, катта эҳтимол билан захирадан майдонга тушиши мумкин бўлган Тео бор. Маълумотларга қараганда, Ребич ва Диас 11-турда майдонга тушиши мумкин. "Торино"нинг ҳам жароҳатлар билан боғлиқ вазияти анча яхшиланмоқда. Тўғри, тажрибали ҳимоячи Ансальди жамоага ёрдам беролмайди (унинг ўрнига Айна ўйнаши мумкин), аммо Войвода баҳсни илк дақиқалардан бошлаш эҳтимоли бор. Ўтган учрашувда жуда яхши ўйин намойиш этган Санабрия бу сафар ҳам ўйнаши мумкин, Белотти эса жисмоний формасини яхшиламоқда.



Сўнгги ўзаро учрашувда "Милан" "буқалар" устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Букмекерлар "россонери" ғолиб бўлишига кўпроқ ишонишмоқда. Аммо "Милан" бундай ғалабани такрорлаши, балки йирик ҳисобда ғалаба қозонишига ишониш бироз қийинроқ. Бироқ "қизил-қоралар" айниқса, уйда яхшироқ ўйин кўрсатади деган фикрга қўшилмай илож йўқ.


"Кальяри" - "Рома"

"Фиорентина"дан қабул қилиб олинган мағлубият жуда оғир бўлди, энди Маццари жамоаси ўзини қўлга олиши керак. Годин майдонга тушиши мумкин, лекин Дальберт ўйнаши сўроқ остида қолмоқда. Шунингдек, Стротман, Нандес ва Касерес жамоага ёрдам беришадими ёки йўқ, бу ҳам аниқ эмас. Бош мураббий таркиб борасида чуқур ўйлаб кўриши керак. Жозе Моуринью "Наполи" билан бўлган ўйиндан кейин "Кальяри"га қарши ўйинда худди шу таркиб ўйнашини айтганди. Катта эҳтимол билан, шундай бўлади ҳам, агар кутилмаган ўзгаришлар бўлиб кетмаса...


Охирги ўзаро баҳсда ("Кальяри" майдонида бўлганди) "сардинияликлар" 3:2 ҳисоб билан ғолиб бўлишганди. Шундай бўлса-да, букмекерлар бўлажак баҳс олдидан "Рома"ни фаворит ҳисоблашмоқда.


"Ювентус" - "Сассуоло"

"Интер" билан бўлиб ўтган учрашув, аниқроғи ўша баҳс натижаси "Ювентус"ни фаолроқ ҳаракат қилишга мажбур қилса, ажабмас. Аллегри "Сассуоло"га қарши баҳсдан олдин Бернардески ва Кин ёрдамидан фойдалана олмайди, аммо стартда Дибала ва Кьеза майдонга тушади. Шундай бўлса-да, "кекса синьора"нинг ротация борасида имкониятлари катта. Лекин Дионизининг таркиб билан боғлиқ муаммолари бор: Бога ва Журичич ўйнамайди, бу эса ҳужум чизиғини етарли даражада кучсизлантиради. Ҳамманинг умиди Траоредан. Қолаверса, Кирикеш ва Обьянг ҳам баҳсни ўтказиб юборади, бу эса марказий нуқтага таъсир кўрсатади.

Сўнгги ўзаро ўйинда "Ювентус" фойдасига 3:1 ҳисоби қайд этилганди. Букмекерлар "кекса синьора" ғалабасига ишонишмоқда, қолаверса, у уйда ўйнайди. "Ювентус" муаммоларни деярли бартараф этди, бу эса рақибга етарлича муаммо туғдиради.


"Лацио" - "Фиорентина"

Саррининг бахтига, Ачерби ва Луис Фелиппенинг дисквалификацияси муддати ниҳоясига етди ва улар жамоага ёрдам беришга шай бўлиб турибди. Эҳтимол, клуб бош мураббийи Луис Альбертони яна захирада қолдириб, ҳужумда Фелипе Андерсон ва Педрони тушурар?! "Фиорентина" сафида эса Пульгар майдонга тушиши сўроқ остида турибди. Майдон марказида аста-секинлик билан жисмоний формасини яхшилаётган Дункан ўйнаши мумкин. Шунингдек, катта эҳтимол билан ўнг қанотда Одриосола ҳаракат қилади. Ҳужум чизиғида эса сюрпризлар кутишга ҳожат йўқ.

Охирги ўзаро баҳсда "фиалкалар" 2:0 ҳисоб билан ғалабага эришганди, бироқ ўшанда ўйин Флоренция бўлганди. "Бургутлар" бу сафар уйда ўйнашади ва ўз-ўзидан устунликка эга. Бироқ ҳаммаси ҳам сиз ўйлагандек осон эмас... Чунки жамоа беқарор ўйнамоқда ва кўп хатога йўл қўймоқда. "Фиорентина" эса бунинг акси, кундан-кунга ўйини яхшиланмоқда. Афтидан, Римда бизни курашларга бой учрашув кутиб турибди!


"Эмполи" - "Интер"

"Эмполи"ни ҳозир фақат мақташ мумкин. Жамоа нафақат бир маромда кетмоқда, балки ёрқин ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда. Романьолини ҳисобга олмаганда, тосканаликлар сафида жиддий йўқотишлар йўқ. Шундай экан, клуб яна бир бор чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради."Интер" эса бу учрашувда мураббийсиз қолди. Инзаги Италия Дербисидаги пенальтига бўлган муносабатини яшириб тура олмади ва четлатилди. Таркибда сезиларли ўзгаришлар бўлиши мумкин. Димарко ва Раноккья, шунингдек, стартда Алексис Санчес (Жеко ҳам бироз дам олиши керак-ку?!) ўйнаши мумкин.

"Интер" ва "Эмполи"нинг сўнгги тўқнашуви кўпчиликнинг ёдида қолган бўлса ажабмас: "нерадзурри" рақибини 2:1 ҳисобида билан мағлуб этиб, Чемпионлар Лигасига йўлланмани қўлга киритганди. Албатта, "қора-кўклар" бу учрашувда фаворит ҳисобланмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсда "Эмполи" қанча қаршилик кўрсатмасин, А Серия доирасидаги икки ғалабасиз баҳсдан сўнг, "Интер" ғалаба қозониши шарт.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 окт 22:09:48
Davronov_23
Milanga omaaad, g'alaba kutamiz.
   
26 окт 20:03:03
GOLfutGOL
Mourinyo tarkibni shakllantira olmayapti ya'ni rotatsiyani vaqtida olib bormayapti futbolchilar bazan jismonan charchab qolishyapti zahiradagilarda esa o'yin amaliyoti kamligi sabab moslasha olmayapti bunga misol UKL dagi sharmandali mag'lubiyat A seriyada ham shunaqa zahiradagilar chaqnab yonib tushmayapti Shomurodovning ham shashti qaytib qolgandek Jenoada ham undan oldingi jamoalarida ham qo'sha olardi u o'yiniga
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика