UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02"Бавария" ўйинчиси "Тоттенхэм"дан сўнг АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 16:37Ўзбекистон — Эрон. Аёллар ўртасидаги CAFA футзал мусобақаси илк тур ўйини учун таркибимиз маълум  1 16:03"Ливерпуль" "Реал" кўз тиккан ўйинчини илиб кетиши мумкин  2 15:38"Венеция" — "Рома". Таркиблар маълум  12 15:08Назорат ўйини. "Нефтчи" "Рубин"ни мағлуб этди  12 14:35"Қосимпошо" — "Ризеспор". Алиқулов захирада  0 14:18А Серияда 20та гол урган Ретеги йилига 15-20 млн евро таклиф қилган саудияликларга рад жавобини берди  1 13:51Карим Адейеми АПЛ топ клубига ўтиши мумкин  2 13:19"Барселона" "Бавария" етакчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 12:45"Манчестер Сити" Эдерсонни сотиб олмоқчи  2 12:20Дилшод Раҳматов профессионал футзалчилик фаолиятини якунлади  3 11:50Виржил ван Дейк "Барселона"га ўтади?!  10 11:20"Бешиктош" Фатини ижарага олмоқчи. "Барса" вингернинг таклифни қабул қилишини хоҳламоқда  5 10:31Назорат учрашуви. "Бухоро" Россия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  4 10:10CAFA. Бугун Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Эрон билан ўйнайди  0

Гвардиола Холанд ҳақида: "Унинг бувиси оламдан ўтди, 2 ойни жароҳат билан ўтказиб юборди" Янгиликлар

Гвардиола Холанд ҳақида: "Унинг бувиси оламдан ўтди, 2 ойни жароҳат билан ўтказиб юборди"

Кеча тунда "Манчестер Сити" АПЛ 18-тури доирасидаги қолдирилган учрашувда "Брентфорд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндаги ягона голни Эрлинг Холанд 71-дақиқада киритди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиолага охирги учрашувларда кўплаб имкониятларни кўкка совураётган Эрлинг Холанд ҳақида савол беришди.

"Мен ёш пайтларим катта ёшли дўстим шундай деганди: "Тор форвардлар кўп гол уришади, уларни танқид қилма. Акс ҳолда, улар сени овозингни ўчиришади".

Эртами-кечми Холанд ўз голларини уради. У жароҳат сабаб 2 ойни ўтказиб юборди, унинг бувиси оламдан ўтди, бу осон эмас. Агар мен имкон бериш учун фақат бир ўйинчини танлашим керак бўлса, бу айнан Эрлинг бўларди", - деган Гвардиола матбуот анжуманида.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Эрлинг Холанд АПЛда 17та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда.

Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика