Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади
05 авг 2024 15:30
Янгиликлар
Гвардиола "Челси" бош мураббийини мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи ўртоқлик учрашувидан сўнг ҳамкасбига таъриф берди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўртоқлик учрашувидан сўнг "Челси"даги ҳамкасби Энцо Марескани мақтади.
"Бугун мен у нима қилмоқчи эканлигини кўп кўрдим. Унинг ашаддий мухлисиман ва муваффақиятга эришишиша ишонаман. "Стэмфорд Бриж"да натижага эришиш қийинроқ бўлади. У ерда ҳар доим қийин. У "Лестер"да ажойиб иш қилди ва "Челси"да ҳам қойилмақом таркиб билан шундай қилади. Бу унинг учун яхши мавсум бўлади", – деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска 2022/23 йилги мавсум "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар