Гвардиола: "Бошқа мураббийлар билан жанжал бўлмайди деган умиддаман"
05 июл 2016 12:06
Янгиликлар
Гвардиола: "Бошқа мураббийлар билан жанжал бўлмайди деган умиддаман"
"Бош топ-мураббийлар билан жанг бўлишини кутяпманми? Ҳаммаси жанжалларсиз ўтишига умид қиламан (кулади). Футбол тарафдан олиб қарайдиган бўлсак, биз бир-биримизни яхши биламиз. Аммо келинг мавсум бошланишини кутамиз. Менинг режаларим бор, аммо ҳаммаси футболчиларга боғлиқ. Мураббийларга келадиган бўлсак - барча ҳамкасбларим билан яхши муносабатда бўлмоқчиман.
Матбуот билан мулоқотни қандай режалаштирганман? Бу борада деярли барча мураббийлар бир-бирига ўхшайди: Ғалабадан сўнг яхши кайфиятда бўламиз ва матбуот-анжуманидаги саволларга бажонудил жавоб берамиз, аммо мағлуб бўлсак ҳеч кимга жавоб бермай, тезроқ кетишни истаймиз. Бироқ мен Барселона ва Мадриднинг ақлдан озган журналистлари билан ишлаб, тажриба орттирганман. Ҳозирча инглиз журналистлари билан мулоқот қилганим йўқ, аммо муаммо бўлмаслигига ишончим комил" - дейди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар