UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  0 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  5 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0 10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  8 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   8 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5

Гвардиола: "Биз ҳам "Арсенал"нинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик" Янгиликлар

Гвардиола: "Биз ҳам "Арсенал"нинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Саутгемптон"ни мақтади.

"Саутгемптон"га тан бериш керак. Уларнинг ўйинга танлаган режалари жуда яхши эди. Улар ўз даражасидан юқорироқ ўйнашди. Омадимиз келиб, биринчи бўлимда гол уриб олдик. Иккинчи бўлимда рақибларни жисмоний курашлар эвазига мағлуб эта бошладик. Иккинчи гол тўп учун курашдан кейин амалга ошди ва кейин гол уриш осонлашиб кетди.

Грилиш зўр ўйнади. Агарда у биринчи бўлимдаги вазиятини уриб олганида, иккинчи бўлимга бошқача режа билан тушардик. Футболчиларимнинг маҳоратини ҳисобга олсак, ҳозир вазиятларга диққатлилик барчасини ҳал қилади.

Бернарду Силва - фантастик футболчи ва яхши инсон. У биз учун муҳим футболчи. Бернарду 10 дақиқа ёки 90 дақиқа ўйнаса ҳам жамоага фақатгина фойда олиб келади.

"Арсенал"? Биз ҳам уларнинг ўрнида бўлишни чин дилдан истардик. Буни ростдан ҳам хоҳлайман. Аммо вазиятга реал қараш керак. Энди эътибор "Бавария"га қаратилади", - деди "Сити" устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика