UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25ЕЧЛ. ​"Славия Прага" – "Барселона" (онлайн ҳисоб)  12 00:50ЕЧЛ. "Галатасарой" ва "Атлетико" дуранг қайд этишди. "Қорабоғ" эса "Айнтрахт" устидан иродали ғалабага эришди  6 00:45Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда "Дамак" устидан ғалаба қозонди. Роналду 960-голни урди!  2 00:26ЕЧЛ. "Марсель – "Ливерпуль", "Челси" – "Пафос" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ  4 23:58Янги ташкил этилган "Ғазалкент" клуби пресс тур ташкил қилди  0 23:38"Челси"нинг уч асосий футболчиси клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида  1 23:12Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"  1 22:47"Манчестер Сити"нинг етакчи футболчилари ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг, Норвегияга борган мухлисларининг ҳаражатларини қоплаб беришга қарор қилишди  6 22:16Ла Лигада январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. "Барселона" ва "Реал"дан ҳеч ким йўқ  2 21:26"Ғазалкент" футбол клуби пресс тур ташкил этди   1 20:45"Манчестер Юнайтед" тарихи ҳақида ҳужжатли сериал суратга олинади  5 20:20"Насаф" назорат учрашувида Сербия клубига мағлуб бўлди  4 19:51Уэйн Руни: "2008 йилги "МЮ ҳозирги "Арсенал"ни тор-мор келтирган бўларди"  19 19:07Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди  40 18:57"Эвертон" учун катта йўқотиш: Жек Грилиш 3 ойга сафдан чиқди  2

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир" Янгиликлар

Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаларнинг Чемпионлар лигасидаги ўйини олдидан "Реал" мураббийи Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади.

Кеча "Реал" "Сити"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраса, Алонсони истеъфога чиқариши мумкинлиги, бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги муносабатлар бузилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Хабининг ўрнига асосий номзодлар - Зинедин Зидан ва Юрген Клопп. Шунингдек, "оқ кийимлилар" рўйхатида Альваро Арбелоа ҳам бор. "Реал" "Селта"дан мағлубиятга учрагач (0:2), Ла Лига турнир жадвалида "Барселона"дан 4 очко орқада қолди. Пеп Гвардиолага эса Хаби Алонсо ҳақида саволлар берилди.

- Эртага Хабининг иши хавф остида қолиши мумкинлиги сизни ажаблантирмайдими?

- Йўқ... Сиз мендан Хабининг келажаги ҳақида сўраяпсиз, мен эса унга энг яхши тилакларни билдираман, чунки уни жуда ҳурмат қиламан. Лекин жавобини билмайман. Вазиятни биласиз-ку, мен бу ерда яшамайман ва узоқдаман.

- Сиз ҳозир Алонсонинг аҳволига ачинаяпсизми?

- Албатта. Биз "Бавария"да икки ярим йил бирга ишлаганмиз ва бу ажойиб эди. Бизда умумий жиҳатлар кўп эди.

Аммо "Барселона" ва "Реал" - босим ва муҳит туфайли мураббий учун энг қийин клублар. Мавсум оғир кечмоқда ва ҳамма нарса ғалабалар атрофида айланмоқда... Ғолиб бўлмасанг, нима бўлишини биласан. Ўтган мавсумда мен билан ҳам шундай бўлганди. Аммо Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир.

- Алонсога қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

- Ўз ишини қилаверсин. Унинг ҳамма иши жойида бўлади, мана кўрасиз.

- Хаби бошчилигидаги бу "Реал" жамоасини сизникига қиёсласа бўладими?

- Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб. Ҳар бир жамоа ўзига хос. Спортда доимо қадам-бақадам ўсиб бориш керак. Турли босқичлар бор. Мавсум давомида ривожланганлар ғолиб бўлади. Бу жараёнда жароҳатлар, кутилмаган вазиятлар ва бошқалар туфайли ўйин даражаси пасайган пайтлар ҳам бўлади. Мен октябрда жамоа сентябрга қараганда яхшироқ бўлишини ва шундай давом этишини хоҳлайман. Мавсум якунида эса якуний хулоса чиқарилади, - деди Гвардиола.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
10 дек 03:56:48
Bek 777@
Shu gvardiola hechkimni yomonlamedi tanqit qimedi ortamiyona raqip bilan oyin bolsaham raqip oyinchilarini murabbiysini maqtap gapiradi insoniylik jihati bor barsada yurgan payti kopchilik yoqtrmasdi. Gvardiolani
   
10 дек 01:00:51
Лутфулла
"Ҳеч қайси жамоа меникига тенг келолмайди, менинг жамоаларим ажойиб" деб хазил тариқасида айтган, админ
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика