UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08"Милан" Томорини харид қилишни режалаштирмоқда  0 11:55Валентин Коваленко ҳакамлик фаолиятини якунлади  6 11:52"Навбаҳор" 4 март куни янги футболчиларни таништиради  3 11:49"Бунёдкор" футбол клубига янги президент тайинланди  8 11:44Португалия. "Бенфика" ва "Брага"дан ғалаба, "Порту" ва "Спортинг" эса...  0 11:32Алаба ПСЖ президенти билан суҳбатлашди. Парижликлар ярим ҳимоя марказидан жой кафолатлашмоқда, "Реал" эса йўқ  2 11:22Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!  5 11:05Зинедин Зидан: "Биринчи бўлимнинг ўзида голлар уришимиз керак эди — икки очко йўқотдик"  5 11:00Суперлига-2021. Барчаси мураббийлар ҳақида (2-қисм)   2 10:51Скоулз: "Челси" - МЮ ўйинида бир томчи ҳам сифатни кўрмадим"  7 10:28"Манчестер Сити" "Аталанта" ўйинчиси билан шартнома имзолаш учун Зинченкони сотиши мумкин  6 10:04Омар Моманидан карикатура: МЮнинг собиқ ўйинчилари "Интер"да жавлон уришмоқда  8 09:52Olamsport: Хамзат Чимаев кутилмаганда фаолиятини якунлаганини эълон қилди, Хабиб Мага Исмаиловга жавоб қайтарди   0 09:38Европа клублари ўртасида 23 ёшгача бўлган беш кишилик турнир ўтказилса, унда ким ғолиб чиқади?  60 09:17Абрахамга Англия ва Италия клублари қизиқмоқда  2

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз" Янгиликлар

"Ғиждувон" жамоаси сардори: "Янги мавсумда ПРО-Лига йўлланмаси учун курашамиз"

Шу кунларда Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақага Бухоро вилоятидан икки жамоа - "Бухоро" ва "Ғиждувон" клублари ҳам ташриф буюришган. Куни кеча ушбу мусобақа доирасида "Андижон-2" - "Ғиждувон" (4:5) учрашуви бўлиб ўтди. Сайтимиз мухбири учрашув якунида ғиждувонликлар сардори Шуҳрат Садриддинов билан интервью ташкил этди.


- Шуҳрат, "Ғиждувон" жамоаси Фарғонада "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоа олдидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз...

- "Ғиждувон"да айни дамда ҳаммаси жойида. Клуб раҳбарияти томонидан жамоа аъзолари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Янги мавсумда "Ғиждувон" жамоаси олдига юқори мақсадлар қўйилган. Мавсумга тайёргарлик доирасида раҳбарият бизни "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасига юборди. Бу мусобақага келишдан мақсад бир қатор кучли ва тажрибали жамоалар билан ўйин ўтказган холда малакамизни янада ошириш ҳисобланади. 

- "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасининг 1-тури доирада жамоа таркибида бир қатор тажрибали футболчилар майдонга тушишди, масалан ўтган мавсумда "Зомин" жамоаси сафида ҳаракат қилган Элдор Каримовни айтиш мумкин. Негадир иккинчи турда жамоа таркибида бу футболчилар кўринмади, бунинг сабаби нима?

- Тўғри айтдингиз, Элдор Каримов ва яна айрим тажрибали футболчилар билан клубимиз раҳбарияти келишув арафасида турибди. Улар айни дамда жамоамизда кўрикда бўлиб туришибди. Бундан ташқари "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаси давомида водийлик ёш иқтидорларни аниқлаш ва жамоамиз таркибига жалб этишни мақсад қилганмиз.

- "Ғиждувон" бир неча йиллардан буён Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда. Қайсидир маънода жамоанинг ўзига яраша тарихи бор. Айтингчи, жамоа қачондан юқори лигаларга чиқишни мақсад қилган?

- Янги мавсумда жамоамиз олдига ПРО-Лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шундан келиб чиққан холда таркиб шакллантирилмоқда. Насиб бўлса мухлислар келаси мавсумдан "Ғиждувон"ни ПРО-Лигада кўришларига умид қиламиз. 

- Шуҳрат Садриддиновнинг жамоа мухлисларига тилаклари...

- Мухлислар "Ғиждувон" жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришсин. Биз ҳам уларга муносиб бўлишга, ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
27 янв 11:37:49
Yodgorov85
"Ғиждувон" жамоасига омад Про лига ва Супер лига да уйнаш насиб этсин.Олга хамшахарларрррррррр
   
27 янв 12:00:51
Salom_Madrid
G‘ijduvonga doim omad yor bo‘lsin. Mana biz muxlislar doim qo‘llab-quvvatlaymiz va shahrimizda shunday professional klub borligidan faxrlanamiz!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика