UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Ювентус" Хуан Куадрадо билан янги шартнома тузадими?  0 11:55"Реал" мухлислари жамоанинг муваффақиятсизликларида Зиданни айбдор деб ҳисобламоқда. Нега?  11 11:46Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  3 11:30Эредивизиянинг энг қиммат футболчилари билан танишинг  2 11:16ОЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 11:02"Барселона" уч футболчисини сотишга тайёр  13 10:53Криштиану Роналду билан катта интервью  15 10:45Бугун футбол. "Қўқон-1912" - "Локомотив"  6 10:40Каллум Хадсон-Одоининг маоши неча карра ошди?  3 10:27«Динамо» - «Андижон»: «Олти очколик ўйин»  10 10:18Карикатура: "Реал"нинг собиқ футболчилари клубни яксон этишди  5 10:14U-21 Биринчилигида 20-тур учрашувлари старт олди  0 09:40Дембеле жароҳатидан қутулди   3 09:20Верон: “Месси билан Марадонани солиштиришни бас қилинг!”   6 09:00Сульшер “Остона”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?   6

Германия газетаси: "Келиб чиқиши ўзбекистонлик футболчи "Айнтрахт"нинг етакчиси" Янгиликлар

Германия газетаси: "Келиб чиқиши ўзбекистонлик футболчи "Айнтрахт"нинг етакчиси"

Германиянинг "Брауншвейгер цайтунг" нашри келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцерга атаб мақола тайёрлади.

"Мануэль Янцерни "Айнтрахт"нинг асосий футболчиларидан бири деб аташ мумкин"- деб ёзади нашр. "Қишки танаффусдан сўнг унинг шериклари ҳам яхши ўйнамоқда, Мануэль эса айниқса ажойиб ўйин намойиш этмоқда. 27 ёшли ҳужумкор футболчининг ажойиб спорт формаси унга "Пройсен Мюнстер" билан ўйинда ҳал қилувчи голга пас бериш имконини ҳамда "КФК Урдинген 05"га қарши учрашувда эса гол урди. "Меппен" ва "Лотте" билан ўйинларда эса пенальти ишлади.


Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган футболчи Германияда гол урди


"Мен яхши формага кириб олдим ва бундан кейин янада яхши ўйнайман деб ўйлайман. Қишки танаффусдан сўнг биз буткул бошқа жамоага айландик. Бу майдонда ҳам сезилмоқда. Буни ҳар бир футболчимиз тушуниб турибди. Жамоада гуруҳбозлик йўқ. Айнан шу муваффақиятларимизнинг калитидир. Кўплаб футболчилар натижани ўйламай ажойиб ўйнашмоқда. Барча бир мақсадни ўйламоқда - 3-лигада жон сақлаб қолиш" - дейди Янцер.

Сўнгги ўйинлардан бирида "Айнтрахт" Ааленда ўйнади ва бу баҳс Янцер учун муҳим аҳамият касб этди.

"Мен Ааленда туғилиб катта бўлдим. Ота-онам ва яқинларим ўша ерда яшашади. Ўша ўйин учун танишларимга 15та чипта бердим, аммо ҳаммага ҳам етмади" - кулади Мануэль. Бу ўйинда "Айнтрахт" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Янцер бу баҳсда гол ура олмаган бўлса ҳам ғалабадан хурсанд эди. "Умуман олганда ким гол уришининг фарқи йўқ, асосий " - деди Янцер учрашувдан сўнг.


Мирон Гойхманн тайёрлади


Рейтинг: -48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг