UZ

Сўнгги янгиликлар

23:03АПЛ. "Ньюкасл" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  2 22:50А Серия. "Ювентус" - "Лацио". Асосий таркиблар маълум!  0 22:37"Барселона" Адама Траорени сотиб олмайди  0 22:18Виктор Карпенко: "Жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди"  5 22:13Тимур Кападзе: "Бугун яхши ўйнадик, фақат хатоларимиз қимматга тушди"  8 21:49Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси"  12 21:22Суперлига. "Олимпик" – "Локомотив" 0:3. Highlights  1 21:08Алиссон "Челси"га қарши пенальтилар серияси вақтида ҳийла ишлатди. Пайқадингизми?  13 20:57Суперлига. АГМК ўз майдонида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  44 20:54Суперлига. "Локомотив" "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирди, Жером Этамедан дубль!   18 20:28"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью  4 20:05"Барселона" март ойидан буён Рафинья билан музокаралар олиб бормоқда  0 19:34Инзаги "Интер"нинг А Серияда зафар қучиш имконияти ҳақида гапирди  10 19:08Анчелотти: "Эҳтимол, Родриго ва Вальверде "Ливерпул"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлар"  8 18:47"Штутгарт" Мавропаносни "Арсенал"дан харид қилмоқчи  0

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси) Янгиликлар

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали ўзбек футболидаги муаммолардан бирига тўхталди:

Футболимизда замонавий сериалларга асос бўладиган қизиқарли воқеалар кўп бўлади. Ҳозир шундайлардан бирининг хронологиясини келтирамиз. Фақат диққат қилинг!

1. "Сурхон" 2019 йилнинг февралида сербиялик Владимир Бубаньяни ўз сафига қўшиб олди.

2. Йил охирида Термиз клубидаги илк мавсумида 24 ўйин (Суперлигада) ўтказган Бубаья билан шартнома узайтирилди.

3. 2020 йилнинг ёзига бориб Владимир йўқолиб қолди.

4. Кейинроқ Бубанья шартномани ФИФА орқали бир томонлама бекор қилиб, Сербияга жўнаб кетгани маълум бўлди.

5. Кузга бориб, ФИФА "Сурхон" клубига 45 кун муҳлат берди.

6. Бу муддатда Бубанья олдидаги қарздорлик ёпилмагани учун Термиз клубига трансфер тақиқи қўйилди. 

7. Ноябрда "Сурхон" раҳбарияти Бубанья устида ФИФАга арз қилди. Энг кулгилиси, ҳимоячининг клубдан қарздорлиги даъво қилинди.

8. 2021 йил февраль ойининг аввалида бу иш ёпилди.

9. Янги мавсум стартидан олдин бир-бирини "ёзиб юрган" 2 томон янги шартномага имзо чекишди. Қизиқ томони шундаки, Бубанья аввалроқ "Сурхон"га нисбатан шундай таъриф ишлатганди: "савлати йўқ, нопроффессионал клуб"

10. Шу йилнинг август ойига бориб эски сценарий асосида янги иш очилди. Бубанья яна ФИФАга ёзган. Иш ёпилмаса, яна "Сурхон"га трансфер тақиқи қўйилади.

11. Бубаньядан яхшироқ футболчи йўқ, шекилли, у энди "Андижон" таркибига жалб қилинмоқда. Умид қиламизки, "бургутлар" раҳбарияти сербнинг маошини ўз вақтида бериб боради. Акс ҳолда нима бўлиши юқорида айтилди.

P.s. Кеча Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаевнинг "Сурхон"га қайтарилгани ҳақида ўқидик. Янги мавсум стартигача Бубанья ҳам Термизга қайтса, фильмлардаги кулминациянинг ҳаётдаги вариантини кўрар эдик.

"Бу пост Владимир Бубаньяга нисбатан салбий фикр уйғотиш учун ёзилмади. Аксинча, ўзбек футболчилари ҳам ўз ҳуқуқини унингдек билса, фақат фойдали бўларди. Клублардаги мутасаддилар эса ҳеч бўлмаса 1 хатони 2 марта такрорламасликни ўрганишсин. Ҳеч бўлмаса...", дейилади.

Шаҳар бедарвозами?

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика