UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Бугун Москвада Валентин Иванов хотира-турнири старт олади  0 12:14Африка Миллатлар Кубоги ғолиби "Монако"га ўтди  0 12:11Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 11:50Эриксен "Тоттенхэм"дан уни трансферга қўйишларини талаб қилмоқда  4 11:28"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди  18 11:05Криштиану Роналду: "Ҳозир ҳар қандай ўйинчи учун 100 миллион евро тўланиши мумкин"  7 10:41Дембеле яна клуб тартибини бузди  3 10:22Балотелли "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушади  7 09:50Райан Гиггз МЮда пенальтиларни ким тепиши кераклигини айтди   3 09:35Агент: “Арсенал” Торрейранинг бошқа клубга ўтишини тақиқлаб қўйган   1 09:20Лука Йович: “Журналистлар мени кулишга мажбур қилмоқда”   9 09:00“Арсенал” ҳимоячиси А Серияга кўчиб ўтишга яқин   1 08:53ПСЖ футболчилари Тухелга қарши чиқмоқда   7 08:47“Ливерпуль”нинг янги дарвозабони “Олтин тўп”ни ким олиши кераклигини айтди   13 08:38Coca-Cola Ўзбекистон кубоги. Бугун чорак финал старт олади  24

Футзал. АГМК ярим финалда Янгиликлар

Футзал. АГМК ярим финалда

Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида АГМК Таиланднинг "Порт ФК" клубига қарши беллашди.

Қуйидаги саҳифада учрашувдан онлайн трансляцияни кузатиб бордингиз.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Чорак финал

14.08.2019, 18:00

"Порт ФК" - АГМК 3:4

Голлар: М.Осаманмуса 39, 40, 40 -  Д.Чориев 3, 40,  И.Ҳамроев 26, А.Усмонов 35

"Порт ФК": Нуттапонг Йемарип, Ватчара Лаисри, Наттавут Срирангпирот, Таватчаи Раират, Анукул Мини, Лертчаи Иссарасувипакорн, Чаиват Жамгражанг, Саравут Жаипеч, Тананчаи Чомбун, Маркос Винисиус, Муҳаммад Осаманмуса, Канисон Пупун, Танакул Вичиенкун, Порнмонгкол Срисубсеанг

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Огоҳлантиришлар: Т.Бердиев 30, А.Раҳматов 38


ЯНГИЛАШ


Охирги дақиқалари асабий ўтган учрашув ниҳоясига етди. АГМК ўз тарихида илк бор Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Табриклаймиз!!!

40. Гол, Осаманмуса учинчи голни урди.

40. Гол, "Порт" ҳисобни яна қисқартирди.ю

40. Гоооооооллллллл, Даврон Чориевдан дубл.

39. Гол, Муҳаммад Осаманмуса ҳисобни қисқартирди.

38. Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Анасхон Раҳматов огоҳлантирилди.

35. Гооооооооллллллл, Акбар Усмонооооооввв! Баракалла! Тезкор қарши ҳужумга борган АГМК футзалчилари учинчи голни уришди, Акбар яна ўз услубида гол нишонлади. Гол бўлган вазиятда рақиб посбони Канисон тўпни - қанисан, қанисан... деб қидирганча қолиб кетди))

33. Дилшод Раҳматовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

32. Винисиус яна бир бор Умаров қаршисида ёлғиз қолди, Рустамга қойил!

31. Ихтиёр Ропиевнинг чап оёқда тепган кучли зарбасини Канисон қайтариб қолдию

30. "Порт" ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. Тимур Бердиев рақибларга тўпни ён чизиқдан тезкор киритишга ҳалал бергани учун огоҳлантирилди.

29. Уҳҳҳ, Тананчай Чумбуннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Сал қолдия)

28. "Порт" мураббийи ўйновчи дарвозабонни туширди, Александр Петров эса тайм аут олди, беш рақибга қарши қандай ҳаракат қилишни кўрсатиб олиши керак.

26. Гоооооооллллллл, Акбар Усмоновнинг кучли зарбасини кипер қайтарди, қайтган тўпни эса Илҳом Ҳамроев боши билан дарвозага йўллади 0:2.

Шукрки, Рустам ўйинга қайтди.

25. Эҳҳҳ, Умаровнинг жароҳати жиддийга ўхшамоқда, шифокорлар унга яна тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

24. Акбар Усмонов ҳаводан келаётган тўпни бош билан Анасхонга ташлаб берди. Раҳматов эса тўпга зарба бера олмади, тезник хато.

24. АГМК сардори Рустам Умаров чап қўлидан жароҳат олди, яхши ҳам вазият жиддий эмас экан.

23. Ватчара Лаисри салгина ноаниқ зарба берди. тайландликлар иккинчи бўлимни жуда фаол бошлашди.

23. Зарбааа ва Рустам Умаровдан ажойиб сейв! Маркос Винисиус Рустам қаршисидан ёлғиз қолди ва кучли зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошланди. Олға, АГМК!

АГМКнинг устунлигида ўтган биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Александр Петров шогирдлари 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.

20. Бу сафар Чориевнинг зарбасидан кейин Канисондан чиройли сейв.

20. Умаров яна бир бор АГМКни голдан қутқариб қолди.

19. Хавфли вазият! Рустам Умаров ўз вақтида олдинга югуриб чиқди ва рақибга зарба беришга имкон бермади.

15. Рустам Умароввв бирга бир вазиятда қутқарди.

15. Зарбааа ва устун. Раҳматовнинг заргарона пасидан кейин Ропиев дарвозага тепди. Тўпни устун қайтарди. Голга яқинмиз...

13. Эҳҳҳҳ, Чориев бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўя олмади. Майли, кейинги сафар гол бўлади.

13. Тимур Бердиевнинг аввалига жаримадан, кейин эса ён чизиқдан киритилган тўпдан кейинги зарбасини дарвозабон қайтарди.

12. Навбатдаги зарбаа, Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини дарвозабон яна қайтарди. Бўшашманглар, йигитлар.

11. Эҳҳҳ, қандай вазият қўлдан чиқдия, аввалига Илҳом Ҳамроев яккама якка ҳолатдан зарба берди, кетидан Нишонов кучли ва аниқ зарба. Иккала сафар ҳам "Порт ФК" ва Таиланд терма жамоаси дарвозабони Канисон Пҳупун тўпни қайтариб юборди.

10. Рустам Умароввв, жуда хавфли зарбани қайтариб қолди афсонавий дарвозабонимиз.

10. Зарбаааа, Анасхон Раҳматовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ҳозир йигитлар иккинчи голни ҳам уришади деган ҳаёлга бораяпмиз, зарбаларимиз ортиб бормоқда.

9. Акбар Усмоновнинг зарбаси тўғри киперга борди.

8. Илҳом Ҳамроевнинг яқин масофадан тепган тўпи салгина нотўғри йўналиш олди.

6. Нишоновнинг навбатдаги зарбаси ҳам жуда кучли, аммо бироз ноаниқ бўлди. Кўз тегмасин, йигитлар.

6. Зарбааа, бурчак зарбасидан кейин Ҳусниддин Нишоновнинг чап оёқда тепган тўпи дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

4. Наттавут деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

3. Гоооооллллллл, Даврон Чориев чап томондан кучли зарба билан ҳисобни очди. Баракалла!

Олмалиқликлар ўйинни ёмон бошлашмади. Бугунги рақиб кучли, аммо ёш футзалчиларнинг ёниб турган кўзлари ва ўйнашга бўлган иштиёқлари эвазига бугун ғалаба қозонишимиз мумкин.

2. Зарбааа, Ихтиёр Ропиев бирга-бир имкониятдан бироз ноаниқ зарба берди.


Рейтинг: +60   

Фикрлар

+16   
14 авг 19:21:04
CA BOSS
Ўйин олдидан АГМКга салбий фикр билдираётганлар қанисилар?! 2-0 !!Худо хохласа КУБОКни олиб келамизов!!! Нима дединг Абдулла!!!
+12   
14 авг 19:42:15
CA BOSS
35. Гооооооооллллллл, Акбар Усмонооооооввв! Баракалла! Тезкор қарши ҳужумга борган АГМК футзалчилари учинчи голни уришди, Акбар яна ўз услубида гол нишонлади. Гол бўлган вазиятда рақиб посбони Канисон тўпни - қанисан, қанисан... деб қидирганча қолиб кетди))__________СА ёриб ташади,жонли шархни шуерига,эй кўргандан мазза қивордим!!!
3-0 Олға ЎЗБЕКИСТОН!! ЯША #СА#!
+7   
14 авг 19:47:28
Bunyodbek Nishonov
Okala silani boʻlajak gʻalaba bilan tabriklayman butun Oʻzbekiston ni Lekin sport tv ni mas
+7   
14 авг 18:35:05
AlisherYuventus
Sportga qoyil Futzal chorak final o'yinlarini hammasini jonli ko'rsatdi bitta AGMK o'yinidan tashqari
+4   
14 авг 19:54:26
Laziz_14_04
Marfusha g‘am g‘ussaga ne xojat nikli muxlis AGMK ni 9:1 yutqizadi degan edi endi nima der ekan
+4   
14 авг 19:35:29
FAR-NEF
gooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooooool 0-3
+4   
14 авг 19:34:16
СогдианаПФК
Muhammadali фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nahot futzalimiz uygonmoqda.Halollikda gap kop.Ermatov omad
Халол одамни кадамиям кутлуг келадида узи.
+4   
14 авг 19:26:59
Muhammadali
Nahot futzalimiz uygonmoqda.Halollikda gap kop.Ermatov omad
+4   
14 авг 18:10:52
Uzb_love
Olg'a ona vatan o'g'lonlari
+3   
14 авг 19:45:00
Bo'ron
Agarda wu soxta PFL deb wunday oyinni obermayotkan bosa SPORT tv gayam xammasi ...... kalla ekan + bosiyla oqisinla br
+3   
14 авг 19:43:19
Биз Куперга ишонамиз
Тўғриси АГМК футболчиларини кейинги босқичга чиқишига ишонмагандим.Мани уялтирганларинг учун ҳам раҳмат силарга.Омад кейинги босқичда.
+3   
14 авг 19:43:14
MYU POGBA
Pahtani o‘yinidan ko‘ra AGMK ni qo‘yishmedimi bula
+3   
14 авг 19:42:48
MYU POGBA
Pahtani o‘yinidan ko‘ra AGMK ni qo‘yishmedimi bula
+3   
14 авг 18:24:40
Temur Sharipov
http://24stream.ru/live_stream/871197/
+2   
14 авг 20:24:26
FanatBarsa
Ҳақиқат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ақлли диб сани этади латтачайнар
Albatta... Demak sen AHMOQSAN...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг