UZ

Сўнгги янгиликлар

15:52Olamsport: Ўзбекистонлик спортчидан допинг топилди, Нурмагомедов Конорга қарши жангдан сўнг нимани истаганини айтди  0 15:51Футзал. Биринчи финал. "Пахтакор" - АГМК 1:6   0 15:35Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими  14 15:28Мухлисларимиз Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ажойиб тарзда кузатиб қўйишди  3 15:25Карикатура: Куртуа ва Бензема Зидан қутқарди  2 15:16Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида  1 15:10ПСВ Марк ван Боммелни истеъфога чиқарди  0 14:45Юнгберг "Арсенал"дан янги бош мураббийни тезроқ олиб келишни сўради  2 14:39Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди  6 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:20АПЛнинг янгиланган рейтинги. Энг қиммат футболчилар (1-10)  15 14:14Уммон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 14:03Чемпионлар лигаси. Championat.asia ижодкорлари қуръа учун ўз тахминларини билдиришди  16 13:54"Локомотив"дан Суперлига-2019 якунлари. Ким қанча ўйнади?  0 13:44Карикатура: "Норвич" жорий мавсум "Сити"лардан очко тортиб олди  4

Футзал. АГМК ярим финалда Янгиликлар

Футзал. АГМК ярим финалда

Футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финалида АГМК Таиланднинг "Порт ФК" клубига қарши беллашди.

Қуйидаги саҳифада учрашувдан онлайн трансляцияни кузатиб бордингиз.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Чорак финал

14.08.2019, 18:00

"Порт ФК" - АГМК 3:4

Голлар: М.Осаманмуса 39, 40, 40 -  Д.Чориев 3, 40,  И.Ҳамроев 26, А.Усмонов 35

"Порт ФК": Нуттапонг Йемарип, Ватчара Лаисри, Наттавут Срирангпирот, Таватчаи Раират, Анукул Мини, Лертчаи Иссарасувипакорн, Чаиват Жамгражанг, Саравут Жаипеч, Тананчаи Чомбун, Маркос Винисиус, Муҳаммад Осаманмуса, Канисон Пупун, Танакул Вичиенкун, Порнмонгкол Срисубсеанг

АГМК — Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 6.Ҳусниддин Нишонов, 7.Дилшод Раҳматов. 

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 3.Машраб Одилов, 8.Даврон Валижонов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 14.Анасхон Раҳматов, 9.Алан Аминов, 11.Темур Бердиев, 13.Исломбек Бийтўраев.

Огоҳлантиришлар: Т.Бердиев 30, А.Раҳматов 38


ЯНГИЛАШ


Охирги дақиқалари асабий ўтган учрашув ниҳоясига етди. АГМК ўз тарихида илк бор Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Табриклаймиз!!!

40. Гол, Осаманмуса учинчи голни урди.

40. Гол, "Порт" ҳисобни яна қисқартирди.ю

40. Гоооооооллллллл, Даврон Чориевдан дубл.

39. Гол, Муҳаммад Осаманмуса ҳисобни қисқартирди.

38. Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Анасхон Раҳматов огоҳлантирилди.

35. Гооооооооллллллл, Акбар Усмонооооооввв! Баракалла! Тезкор қарши ҳужумга борган АГМК футзалчилари учинчи голни уришди, Акбар яна ўз услубида гол нишонлади. Гол бўлган вазиятда рақиб посбони Канисон тўпни - қанисан, қанисан... деб қидирганча қолиб кетди))

33. Дилшод Раҳматовнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

32. Винисиус яна бир бор Умаров қаршисида ёлғиз қолди, Рустамга қойил!

31. Ихтиёр Ропиевнинг чап оёқда тепган кучли зарбасини Канисон қайтариб қолдию

30. "Порт" ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. Тимур Бердиев рақибларга тўпни ён чизиқдан тезкор киритишга ҳалал бергани учун огоҳлантирилди.

29. Уҳҳҳ, Тананчай Чумбуннинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Сал қолдия)

28. "Порт" мураббийи ўйновчи дарвозабонни туширди, Александр Петров эса тайм аут олди, беш рақибга қарши қандай ҳаракат қилишни кўрсатиб олиши керак.

26. Гоооооооллллллл, Акбар Усмоновнинг кучли зарбасини кипер қайтарди, қайтган тўпни эса Илҳом Ҳамроев боши билан дарвозага йўллади 0:2.

Шукрки, Рустам ўйинга қайтди.

25. Эҳҳҳ, Умаровнинг жароҳати жиддийга ўхшамоқда, шифокорлар унга яна тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

24. Акбар Усмонов ҳаводан келаётган тўпни бош билан Анасхонга ташлаб берди. Раҳматов эса тўпга зарба бера олмади, тезник хато.

24. АГМК сардори Рустам Умаров чап қўлидан жароҳат олди, яхши ҳам вазият жиддий эмас экан.

23. Ватчара Лаисри салгина ноаниқ зарба берди. тайландликлар иккинчи бўлимни жуда фаол бошлашди.

23. Зарбааа ва Рустам Умаровдан ажойиб сейв! Маркос Винисиус Рустам қаршисидан ёлғиз қолди ва кучли зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошланди. Олға, АГМК!

АГМКнинг устунлигида ўтган биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Александр Петров шогирдлари 1:0 ҳисобида олдинда боришмоқда.

20. Бу сафар Чориевнинг зарбасидан кейин Канисондан чиройли сейв.

20. Умаров яна бир бор АГМКни голдан қутқариб қолди.

19. Хавфли вазият! Рустам Умаров ўз вақтида олдинга югуриб чиқди ва рақибга зарба беришга имкон бермади.

15. Рустам Умароввв бирга бир вазиятда қутқарди.

15. Зарбааа ва устун. Раҳматовнинг заргарона пасидан кейин Ропиев дарвозага тепди. Тўпни устун қайтарди. Голга яқинмиз...

13. Эҳҳҳҳ, Чориев бўш қолган дарвозага тўпни тўғрилаб қўя олмади. Майли, кейинги сафар гол бўлади.

13. Тимур Бердиевнинг аввалига жаримадан, кейин эса ён чизиқдан киритилган тўпдан кейинги зарбасини дарвозабон қайтарди.

12. Навбатдаги зарбаа, Ихтиёр Ропиевнинг зарбасини дарвозабон яна қайтарди. Бўшашманглар, йигитлар.

11. Эҳҳҳ, қандай вазият қўлдан чиқдия, аввалига Илҳом Ҳамроев яккама якка ҳолатдан зарба берди, кетидан Нишонов кучли ва аниқ зарба. Иккала сафар ҳам "Порт ФК" ва Таиланд терма жамоаси дарвозабони Канисон Пҳупун тўпни қайтариб юборди.

10. Рустам Умароввв, жуда хавфли зарбани қайтариб қолди афсонавий дарвозабонимиз.

10. Зарбаааа, Анасхон Раҳматовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ҳозир йигитлар иккинчи голни ҳам уришади деган ҳаёлга бораяпмиз, зарбаларимиз ортиб бормоқда.

9. Акбар Усмоновнинг зарбаси тўғри киперга борди.

8. Илҳом Ҳамроевнинг яқин масофадан тепган тўпи салгина нотўғри йўналиш олди.

6. Нишоновнинг навбатдаги зарбаси ҳам жуда кучли, аммо бироз ноаниқ бўлди. Кўз тегмасин, йигитлар.

6. Зарбааа, бурчак зарбасидан кейин Ҳусниддин Нишоновнинг чап оёқда тепган тўпи дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

4. Наттавут деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

3. Гоооооллллллл, Даврон Чориев чап томондан кучли зарба билан ҳисобни очди. Баракалла!

Олмалиқликлар ўйинни ёмон бошлашмади. Бугунги рақиб кучли, аммо ёш футзалчиларнинг ёниб турган кўзлари ва ўйнашга бўлган иштиёқлари эвазига бугун ғалаба қозонишимиз мумкин.

2. Зарбааа, Ихтиёр Ропиев бирга-бир имкониятдан бироз ноаниқ зарба берди.


Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг