Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти
05 июл 2016 17:22
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинни давом эттирмоқда.
27 июндан бошланган йиғинга 18 нафар ўйинчи чақирилган эди, айни пайтда улардан бири - Рамил Алмамедов машғулотларни тарк этган. Демак, Хосе Мария Мендез 17 нафар футзалчи билан машғулотларни олиб бормоқда.
Бугун кундузги машғулотда бош мураббий ўйин пайтида юзага келадиган ҳолатлардан қандай қилиб чиқиб кетиш ва ҳужумларни қай тариқа тўғри ривожлантириш устида кўпроқ ишлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12, 13, 14 июль кунлари Тожикистон билан Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
15:49
2025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади" 2
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар