UZ

Сўнгги янгиликлар

23:18АПЛ. "Арсенал" - "Ливерпуль". Асосий таркиблар маълум!  0 23:18"Футбол ретро талқинда" (66-сон)   0 22:59Сульшер ёзда МЮдан кетадиган футболчиларни аниқлаб олди  3 22:49Анвар Бердиев: "Нефтчи" клубига миннатдорчилик билдираман"   1 22:45Суарес: "Мартинес келса унга ёрдам беришга тайёрмиз"  1 22:27Фергининг МЮ либосидаги ягона ўйини ҳақида биласизми?  4 22:12Жаҳонгир Жиямуродов: "Иккинчи бўлимдаги ўйинимизга тушунолмадим"  1 22:02Александр Ежов: "Олдинга интилишда ва ишлашда давом этамиз"  5 21:55А Серия. “Наполи”, “Милан” ва бошқа жамоаларнинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 21:48Зидан: “Реал”нинг ҳар бир аъзоси “Олтин тўп”га лойиқ”  4 21:24“Интер” кутилмаганда Эриксенни сотишни ўйламоқда  5 21:07АПЛ. “Ман Сити”, “Тоттенхэм”, “Вулверхэмптон” ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиби маълум  5 21:06Ислом Исмоилов: "Иккинчи бўлим учун шогирдларимга раҳмат айтаман"  2 20:50“Барселона” бўлажак ўйин учун футболчилар қайдномасини эълон қилди, Де Йонг сафга қайтди  4 20:20ПРО лига. 3-тур. "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ғалаба, "Нефтчи"да дуранг  38

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди

Хабарингиз бор, 23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон рақиблик қилади. 

Бугун, 22 октябрь куни саралаш баҳслари олдидан жамоалар расмийлари, мусобақа ташкилотчилари, учрашувларда комиссар ва назоратчи сифатида фаолият олиб борувчи масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саралаш доирасидан ўрин олган учрашувлар ташкилий масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, жамоаларнинг учрашувларни қандай либосларда ўтказиши масаласига аниқлик киритилди.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Мазкур учрашувни вакилларимиз оқ рангдаги спорт формаларида ўтказишади. Рақиб эса қизил рангли либос кияди. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – Афғонистон учрашуви эртага маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг