UZ

Футзал. АГМК ярим финалда Эрон чемпионига қарши ўйнайди Янгиликлар

Футзал. АГМК ярим финалда Эрон чемпионига қарши ўйнайди

Бугун футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда мамлакатимиз чемпиони АГМК мусобақа мезбони ҳисобланган Таиланд чемпиони "Порт ФК"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз тарихларида биринчи марта ушбу мусобақанинг 1/2 финалига йўл олишди.

Футзал. АГМК ярим финалда


Ярим финалда АГМКнинг рақиби Эрон чемпиони "Мес Сунгун" жамоаси бўлади. Форслар бугун Ливан чемпиони "Банк Бейрут"ни экстра таймларда киритилган гол эвазига катта қийинчилик билан мағлуб этишди.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

1/4 финал. 14.08.2019

"Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

"Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон) 2:3

"Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой) 5:1

"Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 3:4


Ярим финал ўйинлари эртага бўлиб ўтади.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ярим финал. 15.08.2019

13:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Нагоя Оушенс" (Япония)

16:00. АГМК (Ўзбекистон) - "Мес Сунгун" (Эрон)

P.S. Учрашувларнинг бошланиш соати Тошкент вақти билан кўрсатилган.


Финал остонасида АГМК футзалчиларига омад ва ғалаба ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг