UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06ЕЧЛ. Плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Ким биринчи, ким иккинчи саватчадан ўрин эгаллаган?  11 02:52ЕЧЛ. Гуруҳ босқичи якунланди  19 02:39"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида 500-голини урди  1 02:02ЕЧЛ. Плей-оффга чиққан "Аталанта" ўзига хос натижа қайд этди  2 01:20"Ал Садд" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади  9 00:57"Манчестер Сити" ва "Аталанта" клублари йирик ҳисобда ғалабаларга эришишди  9 00:26ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Ювентус" клубларининг асосий таркиблари маълум  2 00:18ЕЧЛ. "Бавария" ва "Тоттенхэм" жамоаларининг асосий таркиблари билан танишинг  8 00:10ЕЧЛ. ПСЖ ва "Реал"нинг асосий таркиблари маълум. Зидан бугун экспериментларга қўл урган  8 23:53Гаттузо: "Анчелотти доим мени қўллаб қувватлайди"  5 23:33Фергюсон "Эвертон" бошқарувида қолади  2 23:14Фати: "Гол урганимдан кейин мухлислар жим бўлиб қолишди"  3 22:47BREAKING: "Наполи"га янги бош мураббий тайинланди  13 22:25Франция терма жамоасининг асосий форварди учун "Интер" ва "Атлетико" курашади  1 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК Янгиликлар

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК

Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олсак: 

09:00. "Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

12:00. "Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон)

15:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой)

18:00. "Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 

Албатта, бизнинг эътибор соат 18:00да бошланадиган беллашувга қаратилади. Чунки бунда Олмалиқ шаҳрининг АГМК футзал клуби Таиланднинг "Порт ФК" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақа Таиландда бўлиб ўтаётгани сабабли бугун АГМК мезбонларга қарши ўйнайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ғалабадан умид қилаётганини айтиб ўтди. 

Удом Тавесук ("Паорт ФК" бош мураббийи): - "АГМК кучли жамоа, уларнинг аксар футболчилари терма жамоада ўйнайди. Бизни қизиқ ва оғир баҳс кутмоқда. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий якун топади ва ярим финалга йўл оламиз". 

"A" гуруҳида ўз ўйинларини ўтказган "Порт ФК" учала баҳсда ғалабага эришди. Бу жамоа учта ўйинда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. Бу ҳам рақибнинг кучли эканидан дарак беряпти. 


1-тур. 7 август 

"Порт ФК" - "ФК Сеул" 3:0  


2-тур. 9 август

"Шензень Нанлинг" - "Порт ФК" 1:4 


3-тур. 11 август

"Порт ФК" - "Ош Эрем" 3:0



АГМК ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа биринчи ўйинда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ шундан сўнг кейинги иккита беллашувда ғалаба қўлга киритилди. 


1-тур. 7 август

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1 


2-тур. 9 август

АГМК - "Нафт Ал Васат" 5:3 


3-тур. 11 август 

АГМК - "Ал Раййан" 7:5



Ўйиндан олдин бош мураббий Александр Петровнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. "Порт ФК" жуда кучли жамоа. Биз уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Жамоа кўп ҳаракатда бўлади. Режамиз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этиш ва мақсад сари интилиш". 

Биласизми? АГМК ўз тарихида Таиланд клубига қарши учинчи марта ўйнайди. Биринчиси 2016 йилги мусобақанинг чорак финалида "Чонбури Блювейв"га қарши ўтказилган бўлиб, АГМК 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчиси 2017 йилги мусобақа гуруҳ босқичида яна шу жамоага қарши бўлиб ўтган ва бунда АГМК яна мағлубиятга учраган - 0:5.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг