UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида  1 15:10ПСВ Марк ван Боммелни истеъфога чиқарди  0 14:45Юнгберг "Арсенал"дан янги бош мураббийни тезроқ олиб келишни сўради  2 14:39Куртуа гол уриши мумкин эди, "Реал" айнан у туфайли мағлубиятдан қутилиб қолди  5 14:20Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:20АПЛнинг янгиланган рейтинги. Энг қиммат футболчилар (1-10)  15 14:14Уммон терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  3 14:03Чемпионлар лигаси. Championat.asia ижодкорлари қуръа учун ўз тахминларини билдиришди  15 13:54"Локомотив"дан Суперлига-2019 якунлари. Ким қанча ўйнади?  0 13:44Карикатура: "Норвич" жорий мавсум "Сити"лардан очко тортиб олди  4 13:20Ла Лига 17-тур рамзий терма жамоаси билан танишинг  4 13:01Чемпионлар лигаси. 1/8 финалда қандай жуфтликлар бўлишини хоҳлайсиз?  70 12:52Ибрагимович "Наполи"га ўтадими?  1 12:25ЕЧЛ. Бугун 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади  45 12:20Роналдиньо: "Мбаппе бир неча йилдан сўнг дунёнинг энг кучли футболчисига айланади"  8

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК Янгиликлар

Футзал. 1/4 финал превьюси. "Порт ФК" - АГМК

Бугун футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб жуфтликларни ёдга олсак: 

09:00. "Нагоя Оушенс" (Япония) - "Вамос Матарам" (Индонезия) 3:1

12:00. "Банк Бейрут" (Ливан) - "Мес Сунгун" (Эрон)

15:00. "Тай Сон Нам" (Вьетнам) - "Шензень Нанлинг" (Хитой)

18:00. "Порт ФК" (Таиланд) - АГМК 

Албатта, бизнинг эътибор соат 18:00да бошланадиган беллашувга қаратилади. Чунки бунда Олмалиқ шаҳрининг АГМК футзал клуби Таиланднинг "Порт ФК" жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

Мусобақа Таиландда бўлиб ўтаётгани сабабли бугун АГМК мезбонларга қарши ўйнайди. Кеча ўтказилган матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ғалабадан умид қилаётганини айтиб ўтди. 

Удом Тавесук ("Паорт ФК" бош мураббийи): - "АГМК кучли жамоа, уларнинг аксар футболчилари терма жамоада ўйнайди. Бизни қизиқ ва оғир баҳс кутмоқда. Ўйлайманки, якунда ҳаммаси биз учун ижобий якун топади ва ярим финалга йўл оламиз". 

"A" гуруҳида ўз ўйинларини ўтказган "Порт ФК" учала баҳсда ғалабага эришди. Бу жамоа учта ўйинда 10та гол уриб, ўз дарвозасидан фақат битта тўп ўтказиб юборди. Бу ҳам рақибнинг кучли эканидан дарак беряпти. 


1-тур. 7 август 

"Порт ФК" - "ФК Сеул" 3:0  


2-тур. 9 август

"Шензень Нанлинг" - "Порт ФК" 1:4 


3-тур. 11 август

"Порт ФК" - "Ош Эрем" 3:0



АГМК ушбу мусобақани мағлубият билан бошлади. Жамоа биринчи ўйинда Вьетнамнинг "Тай Сон Нам" клубига имкониятни бой бериб қўйди. Бироқ шундан сўнг кейинги иккита беллашувда ғалаба қўлга киритилди. 


1-тур. 7 август

"Тай Сон Нам" - АГМК 4:1 


2-тур. 9 август

АГМК - "Нафт Ал Васат" 5:3 


3-тур. 11 август 

АГМК - "Ал Раййан" 7:5



Ўйиндан олдин бош мураббий Александр Петровнинг фикрлари қуйидагича бўлди: 

- "Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. "Порт ФК" жуда кучли жамоа. Биз уларнинг ўйин услубини ўрганиб чиқдик. Жамоа кўп ҳаракатда бўлади. Режамиз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этиш ва мақсад сари интилиш". 

Биласизми? АГМК ўз тарихида Таиланд клубига қарши учинчи марта ўйнайди. Биринчиси 2016 йилги мусобақанинг чорак финалида "Чонбури Блювейв"га қарши ўтказилган бўлиб, АГМК 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Иккинчиси 2017 йилги мусобақа гуруҳ босқичида яна шу жамоага қарши бўлиб ўтган ва бунда АГМК яна мағлубиятга учраган - 0:5.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг