UZ

Сўнгги янгиликлар

20:53Расман: Моратанинг "Ювентус"га ўтиши аниқ бўлди  1 20:40Владимир Андреев: “Биз вазиятлардан фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланди”  2 20:39Ракитич Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади  2 20:29ПСЖ Кулибали учун курашда "Ман Сити"дан олдинда. Парижликлар "Наполи"га 82 миллион евро беришга тайёр   3 20:26Даврон Файзиев: "Фақат ўйнамаган футболчи хато қилмаслиги мумкин"  6 20:07"Лейпциг" Туркия чемпионати тўпурарини харид қилмоқда   1 20:05"Насаф" - "Сурхон" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  27 20:03Диққат! championat.asia сайти танлов эълон қилади  1 20:01Улуғбек Бақоев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”  0 19:51Coca Cola Суперлига. “Насаф” Қаршида “Сурхон”га жавобсиз бешта гол урди  121 19:48"Ман Сити" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Барселона"га ўтишга яқин   1 19:35"Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  1 19:30Ислом Исмоилов: "Футболчилардаги жароҳатлар муаммоларни келтириб чиқармоқда"  0 19:30Бензема "Реал" учун Ла Лигадаги 350-ўйинини ўтказди   0 19:12Абдусамад Дўрмонов: "Ўйин дуранг натижага мос тарзда ўтди"  1

“Футбол қироли” Пеле ҳақида мақола Янгиликлар

“Футбол қироли” Пеле ҳақида мақола

Бугун биз барча соҳаларда муваффақиятга эришган, футбол тарихида ўчмас из қолдирган “футбол қироли” Пеле ҳақида сўз юритамиз.

Таржимаи ҳол

Пеле, ҳақиқий исми Эдсон Арантис ду Насименту, "Сантос" ва "Нью-Йорк Космос" клубларида ўйнаган афсонавий бразилиялик футболчи. У уч маротаба жаҳон чемпиони бўлганидан кейин 1950-60 йиллардаги футболчилар авлодининг тимсолига айланди. Ҳозиргача бу рекорд "бузилмаган". Футбол федерацияси ва Халқаро олимпия қўмитасининг талқинига кўра, Пеле ХХ асрнинг энг яхши спортчиси деб тан олинган. Ўзининг футболчилик фаолиятида 1363 ўйинда 1289 та гол урган. Фантастика!

Бўлажак дунё футболи юлдузи 1940 йилда Бразилиянинг Минас-Жерайс штатида жойлашган кичик Трес-Корасойнс шаҳарчасида туғилган. Футболчининг оиласи қашшоқликда яшаган ва тўп болалар учун мавжуд бўлган ягона ўйин-кулги предмети бўлган. Болакайнинг отаси Дондиньо ҳам маҳоратли футболчи эди ва футболнинг асосий унсурларини ўғлига намойиш этиб берарди.

Эдсон етти ёшга тўлганда маҳаллий болалар жамоасининг асосий жамоасига қабул қилинди. У айнан ўша пайтларда машҳур Пеле лақабини олган, аммо бугунги кунда футболчи бу лақаб нима учун унга берлиганини ва қандай маънони англатишини эслай олмайди.

Кичик бўйли ўйинчининг тезлигини кўрган мураббий дарҳол Пелени ҳужум чизиғига қўйди. Бир неча йил ўтгач, жамоани Бразилия терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Валдемар де Брито бошқарган. Айнан у Сан-Паулунинг машҳур клуби "Сантос" мураббийларига иқтидорли ўспирин ҳақида гапириб берган. Тез орада Пеле ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолади ва 15 ёшида асосий жамоада дебют қилди.

Футбол

Пеле профессионал футболчи сифатидаги илк ўйинини 1956 йил сентябрь ойида, яъни тўлиқ бўлмаган 16 ёшида ўтказди. Пеле Бразилия футболининг гранд жамоаси "Коринтианс"га қарши майдонга тушди ва дарҳол гол урди. Феноменал ўйинчи "Сантос" учун 19 йил давомида ҳакракатланиб, қарийб 650 та гол урган. Бундай самарадорлик Пелега 11 маротаба чемпион бўлиш, 6 марта кубок ютишга ёрдам берди.

Пеле "Сантос"дан кейин Американинг "Нью-Йорк Космос" клубига ўтди. Ушбу трансфер билан Пеле дунёни лол қолдирди, чунки Европа футболи ўша пайтда АҚШда машҳур бўлмаган. Аммо Қирол ўз ўйини билан мухлисларни стадионларга жалб қила олган. Статистикага кўра, бразилиялик ҳужумчининг Америкадаги фаолияти давомида ўйинларга мухлисларнинг ташриф буюриши нақд 10 бараварга ошган.

Мутахассислар Пеле феноменини таҳлил қилишга бир неча бор уриниб кўришган. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатганки, футболчи ғайриоддий жисмоний хусусиятларга эга ва унда натижага эришиш учун ақл бовар қилмайдиган истак бор. Олимлар футболчининг туғма истеъдодига шубҳа қилишмади.

Алоҳида таъкидлаш керакки, Пеле жамоадошлари уйга кетганидан кейин ҳам бир неча соат давомида тўп билан ишлаш техникаси ва ўз зарбалари устида ишлаган.

Ўша даврлар муҳити инобатга олиб қаралса, Пеле кўрсатаётган техника сенсацион ҳолат эди. Футболчи рақиб ўйинчиларининг ярмини алдаб ўтиш билан биргаликда дарвоза бурчагини аниқ нишонга оларди. Пеле бундай голларни бир неча маротаба урган, айнан шундай дриблинг орқали "Флумининенсе" дарвозасига йўл топган. Бу гол эса асрнинг энг яхши голи дея тан олинган. "Маракана" стадионида ҳатто ушбу вазият шарафига ёдгорлик ҳайкали ўрнатилган. Пеленинг фаолияти давомида "Сантос", "Космос" ва Бразилия терма жамоаси сафида урган голлари минглик довондан ўтиб кетган.

Футболдан кейин

Спортчининг машҳурлиги шу даражада эдики, ҳатто спортчи "Мен Пелеман" номли автобиографик китобини ёзиб нашр этгач, ўқий олмаган ватандошлари китоб билан танишиш учун саводхон бўлишга интилдилар ва ўқиб-ўрганишни бошлашди.

Бразилия ҳукумати футболчининг обрўсидан фойдаланишга қарор қилди ва 90-йилларда Пеле ёшлар, туризм ва спорт вазири лавозимига тайинланди. Пеле энди футболга оид қонунни тарғиб қилишга муваффақ бўлди, бунинг натижасида Бразилия футболида коррупция камайди. Шунингдек, у спорт, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва ривожлантириш учун кўп куч ҳамда маблағ сарфлади.

Эдсон тадбиркор сифатида шаклланиб борди. Масалан, унинг "Cafe Pele" машҳур кофе бренди бутун дунёга танилган. Бундан ташқари, Пеле бир неча бор телевизион шарҳловчи, телебошловчи бўлиб ишлаган ва ҳаттоки муаллифлик қўшиқлар ижрочиси саналади. Пеле актёрлик фаолиятидан сўнг янада машҳурликка эришган. 

Фильмлар

50 дан ортиқ картиналарда Пеле ўзини ролини ўзи ўйнаган. Масалан, "Дарбадарлар ва футбол қироли" номли комедия, "Ғалаба нархи" спорт драмаси. Яна Пеле профессионал актёр сифатида рол ижро этган ўнга яқин фильмлар мавжуд. Шулардан “Ҳаракатга келтириш” мелодрамаси, “Чўнтаклар” жиноий драмаси, “Кичик мўъжиза” оилавий картинаси, “Ғалаба” номли ҳарбий фильми кабилар алоҳида ажралиб туради.

Машҳур ўйинчининг болалиги ва ёшлиги ҳақида ҳикоя қилувчи "Пеле: Афсонанинг туғилиши" биографик лойиҳаси ҳам жуда муваффақиятли кечди. Ушбу фильм 2016 йил баҳорида экранларга чиқди.

Пеле ҳозир

2016 йилда Пеле ўзининг Олимпия ўйинларига бағишланган "Умид" қўшиғини тақдим этди. Ушбу ўйинлар Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтди ва Жанубий Америкада ўтказилган биринчи Олимпиада бўлиб тарихга кирди.

"Умид" - бу машҳур спортчининг ягона қўшиғи эмас. Пеле узоқ вақтдан бери мусиқага қизиқади, қўшиқлар ёзади ва ҳатто қўшиқчи Элис Режинанинг албомини яратиш устида иш олиб борди.

Португалия матбуотининг ёзишича, 79 ёшли бразилиялик улуғ ёшда эканлиги боис коронавирус хавфи туфайли Сан-Паулудаги уйида карантинда бўлиб турибди.


Эришган ютуқ ва мукофотлари:

1957, 1963 йил - "Рок кубоги" ғолиби (Бразилия терма жамоаси таркибида)

1958, 1962, 1970 йил - жаҳон чемпиони (Бразилия терма жамоаси)

1958, 1960, 1961, 1962, 1964, 1965, 1967, 1968, 1969, 1973 йил - Паулиста лигаси чемпиони ("Сантос" таркибида)

1959, 1963, 1964, 1966 йил - Рио-Сан-Паулу турнири ғолиби ("Сантос")

1961, 1962, 1963, 1964, 1965 йил - Бразилия кубоги ("Сантос")

1962, 1963 йил - Либертадорес кубоги ғолиби ("Сантос")

1962.1963 йил - Қитъалараро кубок эгаси ("Сантос")

1968 йил - Роберто кубоги ғолиби ("Сантос")

1968 йил - Қитъалараро чемпионлар кубоги ғолиби ("Сантос")

1977 йил - Шимолий Америка футбол лигаси чемпиони ("Нью-Йорк Космос")

1995 йил - Бразилия спорт вазири

1999 йил - ХОҚ талқини бўйича аср спортчиси

2000 йил - ХХ асрнинг энг яхши футболчиси

2014 йил - ФИФАнинг "Олтин тўп" фахрий мукофоти.




Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика