Франция терма жамоаси қаторасига беш ўйиндан буён ғалабага эриша олмаяпти
05 сен 2021 07:12
Янгиликлар
Франция терма жамоаси қаторасига беш ўйиндан буён ғалабага эриша олмаяпти
Франция терма жамоасининг барча турнирлардаги ғалабасиз серияси беш учрашувга етди.
Французларнинг мазкур серияси Евро-2020 гуруҳ босқичидан бошланган эди. Ўшанда улар Венгрия (1:1) ва Портгуалия (2:2) билан дурангга имзо чекиб, 1/8 финалда Швейцарияга пеналтилар сериясида имкониятни бой беришганди (3:3, 4:5 пен).
1 сентябрь куни Дидье Дешам жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Босния ва Герцоговина қаршилигини (1:1) енга олмаган бўлса, орадан уч куни ўтиб Украина (1:1) билан муроса кўчасини танлашга мажбур бўлди.
Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши D гуруҳида 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Уч ранглилар навбатдаги учрашувни 7 сентябрь куни Финляндияга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар