UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Ювентус" уч очкони қўлдан чиқарди, "Бавария" ва "Сити"дан синхрон ғалабалар ва бошқа натижалар  41 01:54ПСЖ "Реал"ни янчиб ташлади  174 00:30"Атлетико" президенти - 300 минг евролик жарима ҳақида: "Ваҳима қиладиган нарса эмас. Бу ҳақида ўйлашни истамайман"  0 00:15"Манчестер Юнайтед"нинг 19 ёшли футболчиси саратонни енгиб ўтиб, машғулот ўтказди  1 23:49ЕЧЛ. "Тоттенхэм" тайёр ғалабани қўлдан чиқарди, иккинчи ўйинда ҳам дуранг  6 23:42Скоулз: "Погба кетаверсин"  5 23:23Гризманн: "Менга бир қанча вақт керак"  0 23:12ЕЧЛ. ПСЖ - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  41 22:55Хави Месси ва Роналдудан кейин ким энг яхшиси бўлиши мумкинлигини айтди  9 22:41Витсель Мессини тўхтатиш йўлини айтди  6 22:26"Реал" Мбаппени дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантириши мумкин  8 22:10А ПРО-лига. 20-тур барча натижалар билан танишинг  1 21:56А ПРО-Лига. «Нефтчи» тўхтамаяпти! Навбатдаги қурбон «Шердор» бўлди  10 21:50ЕЧЛ. Зидан ПСЖга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди  3 21:30Криштиану Роналду: "11 ёшимда "Макдоналдс"га борардим ва ..."  25

Франция чемпионати 3-тур превьюси Янгиликлар

Франция чемпионати 3-тур превьюси

3-турда бизни қандай учрашувлар кутаётганини биргаликда кўриб чиқамиз.

Бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да 4 та баҳс параллел тарзда бошланади. 


23:00, 24 август

Амьен - Нант

Дижон - Бордо

Анже - Метц

Брест - Реймс 


Эртага яна 3 та ўйин бор. Бу куни "Монако" ва ПСЖ ўз ўйинларини ўтказишади. 

Монако - Ним (18:00)

Страсбург - Ренн (20:00)

ПСЖ - Тулуза (22:00)


Қолган ўйинлар 27 ва 28 август кунлари бўлиб ўтади. 

Монпелье - Лион 

Лилль - Сент-Этьен

Ницца - Марсель



ПСЖ - Тулуза

Парижликлар илк турда "Ним"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб мавсумни ишончли бошлашди. Ушбу ўйинда Кавани, Мбаппе ва Ди Мариялар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишди. Иккинчи турда эса "Ренн" меҳмони бўлган Томас Тухель шогирдларига бироз омад етишмади. Зеро, учрашувнинг 36-дақиқасида Эдинсон Кавани ҳисобни очиб ПСЖни олдинга олиб чиққанди.  Лекин, 44 ва 48-дақиқаларда ўтказиб юборилган икки гол меҳмонларга қимматга тушди. Иккита турдан сўнг Париж жамоаси 1 та ғалаба, 1 та мағлубият (тўплар нисбати 4:2) қайд этиб 8-ўринда боришмоқда. "Тулуза"нинг ҳисобида 4 очко мавжуд ва улар 7-поғонанини банд этишган. 


3-тур, Лига 1

ПСЖ - Тулуза

25 август, якшанба. 23:55

Стадион: Парк де Пренс (Париж, Франция), сиғими: 48713

Бош ҳакам: Жером Бризар (Франция); 

Ассистент: Франсуа Будикиян (Франция); 

Ассистент: Бенжамен Паже (Франция); 

Захира ҳаками: Тьерри Буйе (Франция).



Жамоларнинг охирги икки ўйинида ПСЖ бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўйинлар Лига 1нинг ўтган мавсумида ўтказилганди. Келаётган баҳсда Тило Керер (ПСЖ), Агустин Рохель, Яя Саного (иккаласи - "Тулуза") жароҳати туфайли майдонга туша олишмайди. 

ПСЖ

Эрик Шупо-Мотинг - 50', Матье Гонсалвес - 54', Эрик Шупо-Мотинг - 75', Маркиньос - 83'

Лига 1 . 3-тур

26/08/2019, 00:00

0
:
4
Тугади

Тулуза

Стадион: Parc des Princes, 47325 томошабин

Бош ҳакам: Jerome Brisard

45'
90'
14'  Эдинсон Кавани (Эрик Шупо-Мотинг)
40'  Абду Диалло (Тиаго Силва)
50'  Эрик Шупо-Мотинг
54'  Матье Гонсалвес
66'  Килиан Мбаппе (Arthur Zagre)
71'  Анхель Ди Мария
75'  Эрик Шупо-Мотинг
75'  Хуан Бернат
83'  Маркиньос
83'  Анхель Ди Мария
56'  Ибрагим Сангаре
60'  Вильям Венкер (Матье Доссеви)
60'  Эфтимиос Кулурис (Аарон Лея Исека)
71'  Матье Гонсалвес (Уэсли Саид)



"Монпелье"ни жиддий имтиҳон кутиб турибди

27 август сешанба оқшомида ўтказиладиган ўйинда яққол фаворит "Лион" жамоаси. Ушбу клубнинг иккита асосий ҳужумчиси ҳозирда Франция чемпионати тўпурари бўлиб туришибди. Гап Мусса Дембеле ва Мемфис Депай ҳақида кетмоқда. Улар жамоанинг 9 та голидан 6тасига муаллифлик қилишган. Биринчи турда сафарда "Монако" майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган Силвиньо болалари, иккинчи турда "Анже" клубига кетма-кет олтита голни михлаб қўйишди. "Монпелье" эса 2 та турдан кейин 1 очко билан 15-ўриндан жой олишган. 


3-тур, Лига 1

Монпелье - Лион 

27 август, сешанба. 22:00

Стадион: Стад де ла Моссон (Монпелье, Франция), сиғими: 32900

Бош ҳакам: Микаэль Лесаж (Франция); 

Ассистент: Хюсейин Оджак (Франция);

Ассистент: Жюльен Об (Франция); 

Захира ҳаками: Антуан Вальне (Франция)



Жароҳат олган футболчилар: Факундо Пирис ("Монпелье")

Ўтган мавсум "Стад де ла Моссон" стадионида 1:1 ҳисоби қайд этилган. Иккинчи даврада эса "Лион" меҳмонларни қийинчилик билан енгган - 3:2.

Монпелье

Арно Соке - 42'

Лига 1 . 3-тур

27/08/2019, 22:00

0
:
1
Тугади

Лион

Стадион: Stade de la Mosson, 19387 томошабин

Бош ҳакам: Mikael Lesage

45'
90'
37'  Энди Делор
42'  Арно Соке
54'  Педро Мендес
74'  Флорент Молле (Киган Долли)
90'  Арно Соке
90'  Амбруаз Ойонго Битоло (Михаил Ристич)
36'  Йоахим Андерсен
49'  Лукас Тусарт
51'  Юссуф Коне
56'  Тьяго Мендес
65'  Лукас Тусарт (Кенни Тете)
68'  Бертран Траоре (Максвел Корнет)
82'  Кенни Тете
82'  Тьяго Мендес (Мартин Терьер)


Франция чемпионати турнир жадвали, 2-турдан сўнг

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
24 авг 15:42:50
FC Barselona fans
Lion ga omad
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг