UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  23 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  23 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  383

ФОТОМАҚОЛА. Сергеев йиғлаган, Сидиқов эса синган. "Персеполис"га қарши ўтган йилги ўйин ҳақида Янгиликлар

ФОТОМАҚОЛА. Сергеев йиғлаган, Сидиқов эса синган. "Персеполис"га қарши ўтган йилги ўйин ҳақида

Бугун, 30 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" Эрон чемпиони "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради. Бугунги беллашув олдидан ушбу жамоаларнинг ўтган мавсум Тошкентда ўтказган ўйинларини суратлар ёрдамида яна бир бор эслаб ўтишга қарор қилдик. Зеро, ОЧЛ-2019 доирасида ўтган ўша учрашув яхши ва ёмон воқеликларга бой ўтганди.

ОЧЛ-2019нинг "D" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Аҳли" (С.Арабистони), "Персеполис" (Эрон) ва "Ал Садд" (Қатар) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Яхши таркиб ва ажойиб ўйинга эга "шерлар" гуруҳда 8 очко билан учинчи ўринни эгаллашган. Улардан тепада бўлган "Ал Садд" 10, "Ал Аҳли" эса 9 очко жамғарган. Гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаган форс клуби ҳисобида 7 очко. Тўртта тенг кучли жамоалар жой олган гуруҳ бўлганди бу.

ОЧЛ-2019 гуруҳ босқичининг 5-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Персеполис"ни қабул қилган. Чемпионлар лигасининг бир йил олдинги финалчисига қарши муносиб ўйин кўрсатган Шота Арвеладзе шогирдлари Сергеевнинг 86-дақиқадаги голи эвазига 3 очкони ўзлариники қилиб олишган.

ОЧЛ, "D" гуруҳи
5-тур
, 06.05.2019
Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони, 17350 томошабин
"Пахтакор" - "Персеполис" 1:0
Ҳакамлар:
Кристофер Бит, Антон Шетинин, Эшли Бишам (Австралия), Моҳд Амирул Изван (Малайзия).

Гол: И.Сергеев 86 (пас Д.Черан).

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фаррух Сайфиев, 15.Егор Кримец (с), 23.Шерзод Аъзамов, 3.Хожиакбар Алижонов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 99.Жавоҳир Сидиқов (45.Собит Синдаров, 25) (4.Акром Комилов, 89), 21.Марат Бикмаев (11.Игорь Сергеев, 79).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 19.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 29.Владимир Козак, 55.Марко Симич.

"Персеполис": 1.Али Ризо Бейранванд, 2.Омид Алишоҳ (19.Марио Будимир, 63), 4.Саид Жалол Ҳуссайни (с), 17.Меҳди Шири, 28.Муҳаммад Нодири, 7.Суруш Рафейи (9.Маҳди Тўроби, 70), 8.Аҳмад Нуроллоҳи, 11.Камолиддин Камябиниа, 18.Муҳсин Нодеҳи, 88.Сиамак Неъмати, 70.Али Алипур
Захира: 44.Бозидар Радошевич, 5.Башар Ресан, 10.Меҳди Шарифи, 21.Адам Ҳемати, Али Таклими.

Огоҳлантириш: Ж.Машарипов 65.

Фото: Толибжон Қосимов, Жаҳонгир Файзуллаев

"Персеполис" Чемпионлар лигасининг амалдаги финалчиси ва Эроннинг энг кучли клуби сифатида Тошкентга келганди.


Ўтган йилги ўйинни асосий таркибда бошлаганлардан фақат Марат Бикмаев ҳозир "Пахтакор" таркибида эмас. У "Локомотив"га қайтиб кетган.


Шота Арвеладзе ва Бранко Иванкович. Бугун уларнинг ҳар иккиси майдон четида бўлмайди, Иванкович форс клубидан кетган бўлса, Арвеладзе карантинда бўлгани сабаб ўйинда бевосита қатнаша олмайди.



Шерзод Аъзамов.


Драган ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин хатто бутсаси ечилиб кетганини бош ҳакам Кристофер Битга кўрсатиб жарима зарбаси сўрамоқда.


Шота ҳам ҳайрон.


ОЧЛ-2019нинг гуруҳ босқичида иккита ва гуруҳга чиқиш учун саралаш босқичида иккита гол урган Марат Бикмаев.


Меҳди Шири тўпни Фарруҳ Сайфиевдан олиб қўйишга уринмоқда.


Машариповга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейинги зиддиятли вазият. "Пахтакор"да рақиблар энг кўп йиқитадиган ўйинчи айнан Жалолиддин.


Форс мухлислари.


Жалол Ҳуссайни Сардор Собирхўжаевга қарши чиқиб келмоқда. Сардордан бугун ҳам нимчорак финалдаги каби пас кутиб қоламиз.


Учрашувни "Пахтакор" марказий стадионида 17350 томошабин бевосита кузатиб борган.


Афсуски, баҳснинг 21-дақиқасида рақиб ўйинчиси Сидиқовнинг оёғини босиб олди ва Жавоҳир майдонга тиззаси билан жуда ноқулай йиқилади.


Ярим ҳимоячининг юзидан ҳам жароҳат ва оғриқ қай даражадалигини билиш қийин эмасди. Афсуски, ўша паллада ёнимдаги фотографларга Сидиқовни анчага йўқотдигов деганим ёдимда.

Фото Жавоҳир Сидиқов жароҳат олди

1 йилдан кўпроқ вақтни жароҳатдан даволаниш ва тикланишга сарфлаган Жавоҳир Сидиқов бугунги кунда яна майдонда жавлон уриб келмоқда. Катта эҳтимол бугун уни майдонда кўрамиз.


Черан бояги жарима зарбаси белгиланмаган вазият учун ҳакамга шундай тарзда муносабатини билдирганди.


Бечора Машариповни йиқитиб чарчашмаганди.


Тўп учун ҳаводаги курашда "Пахтакор" марказий ҳимоячилари қуршовида қолиб кетган Муҳсин Нодеҳи.


Сергеев Бикмаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушганидан сўнг кетма-кет вазиятларга эга бўла бошлаган.


Черан ОЧЛ-2019 саралашида битта ва гуруҳ босқичида битта гол урганди.


Баҳснинг 86-дақиқасида Чераннинг пасидан кейин Игорь чап томондан дарвозага кучли зарба берди ва ...


Ва йўл-йўлакай ҳимоячига бироз теккан тўп дарвозанинг узоқ юқори бурчагидан жой олганди.


Гол ва голли пас муаллифлари бир кадрда.


Алишер Тоировдан ажойиб парвоз)


Нигоҳлар ва эмоциялар...


Форслар дарвозабони Али Ризо Бейранванд ўйин охирида ҳужумга борганди.


90+4-дақиқада Сергеев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган ва Бейранванд тўпни қайтарганди.


Бош ҳакамнинг финал хуштаги чалинганидан сўнг Игорь Сергеев кўз ёшларини тийиб тура олмаганди.


Шота Арвеладзе эса бошқачароқ йўл тутганди.



Видео "Пахтакор" - "Персеполис" 1:0


Самимий қувончга тўла сурат.



"Жуда муҳим ва керакли ғалабани тантана қилдик" - Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани


Ўша куни бутун стадион Сергеевни олқишлаганди.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика