Филипп Лам: "ПСЖ қимматбаҳо экспонатлар турадиган ҳашаматли дўконни эслатяпти"
23 мар 18:55
Янгиликлар


Филипп Лам: "ПСЖ қимматбаҳо экспонатлар турадиган ҳашаматли дўконни эслатяпти"
Германия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Филипп Лам ПСЖ муаммолари ҳақида гапирди.
"Бу жуда қиммат жамоа ҳамма ҳайратга тушадиган, лекин ҳеч ким сотиб ололмайдиган қимматбаҳо экспонатлар турадиган ҳашаматли дўконга ўхшайди. ПСЖ футболчилари қандай қилиб жамоавий гол уришни ва умумий муваффақиятга қандай ҳисса қўшишни билишмайди", – деди Лам.
ПСЖ 28-турдан кейин Лига 1 турнир жадвалида 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Кристоф Гальтье шогирдлари "Марсел"дан 7 очкога олдинда боришяпти. Қолаверса, парижликлар 1/8 финалда "Бавария"га ютқазиб (0:1; 0:2), Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетишди.
Ўхшаш янгиликлар
01:33
"Лейпциг" "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратиб, кетма-кет иккинчи йил Германия кубогини қўлга киритди 0

Фикрлар
Ман тугриси Роналдуга мухлислик киламан.
Лекин хозирги пайтда Месси бор жамоада бошка бир уйинчини кулида сардорлик повяскаси бор булиши мантиксизлик.
Бу ерда айримачиликдан бошланаяпти Мбаппе Месси бор жойда иккинчи планга утиши керак.
Лекин кечаги турни курдим.
Псж ютказган уйинда хамма факат Мбаппе учун уйнаяпти холос.