

ФИФА вакиллари Андрей Вашкевич ва Лоренцо Фофи ушбу марказни кўздан кечириш мақсадида қурилиш майдонига ташриф буюришди.




ФИФА вакиллари мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, асосий ва машғулот майдонлари билан танишдилар. "HATKO" мутахассислари билан майдонлар ҳолати, уларни сақлаш технологиялари, стадион инфратузилмаси юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, ушбу майдонлар Англиянинг “ПроПитч” компанияси томонидан махсус тест ёрдамида ўрганиб чиқилди ва хулосалар тақдим қилинди.
Ўз ўрнида, ФИФА вакиллари лойиҳа юзасидан ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.



