UZ

Сўнгги янгиликлар

14:29Романо: Испания ва Аргентина терма жамоалари футболчилари Финалиссима ўйинида майдонга тушишга тайёр эди  0 14:01Эшли Коул Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди  0 13:33Гави майдонга қайтиши ҳақида: "Флик доимо мен билан бирга эди, худди отамдек"  0 13:05"Бунёдкор" академияси раҳбари билан очиқ-ойдин суҳбат  1 12:49Кутилмаган бурилиш: Гвардиола Европа терма жамоасига мураббийлик қиладими?  7 12:26Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 11:58"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда  5 11:20Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди  1 10:55"Барселона" президентлигига қайта сайланган Лапорта нималар деди?  1 10:27Африка қитъасида дунёдаги энг катта стадион қурилмоқда  5 09:50МЮ раҳбари Майкл Кэррикни доимий бош мураббий қилмоқчи эмас  17 09:21Расман. Бразилиялик футболчи "Каттақўрғон" аъзоси  2 08:52"Сурхон"ни янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2 08:23Исломбек Исмоилов тарихга кирди  11 07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  10

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми? Янгиликлар

ФИФА симуляция қилган футболчини жаримага тортади. Ўзбекистонга ҳам бу керакми?

Футбол йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга футбол қоидалари ҳам такомиллашиб, янгилаб борилмоқда.

Охирги йилларда ФИФА футбол ўйини жозибасига таъсир қилувчи омилларга қарши кураш олиб бормоқда ҳамда қуйидаги ҳолатлар учун футболчиларни молиявий жаримага тортмоқда.

- Симуляция (муғомбирлик)

- Ўйин вақтини атайин чўзиш

- Ҳакамнинг қарорига сўз ёки ишоралар билан эътироз билдириш


Ўзбек футболида ҳам бундай вазиятлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Масалан, ғолиб бўлаётган жамоа дарвозабони тўпни ўйинга киритиш пайтида атайин вақт чўзса оддий мухлисга бу ёқадими? Ёки футболчи пенальти ишлайман деб рақиб жарима майдони ичида актёрлик ишлатиб йиқилиб тушаверса бу футболга фойда келтирадими? Ёки бўлмаса Суперлигада ишлаётган маҳаллий ҳакамлар билан ҳар бир баҳсли вазиятда тортишадиган футболчилар эртага терма жамоаларимиз сафида халқаро ўйинларда иштирок этишса ва чет эллик ҳакамлар билан шундай қилиб жамоамизни оғир аҳволга солиб қўйишса бу бизга панд бериб қўймайдими?

Шу боис ҳам футбол жамоатчилиги томонидан юқоридаги ҳолатлар учун Ўзбекистонда ҳам футболчиларни молиявий жарима солиш таклифи ўртага ташланмоқда.

Хўш, сизнингча Ўзбекистонда ҳам ФИФА қабул қилган қоидани татбиқ этиш тўғри бўладими ёки йўқ? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика