UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45"Милан" - "Интер"  7 23:30А Серия. "Болонья" меҳмонда "Рома"га учта гол урди  5 22:57U23 Осиё кубоги. "Нефтчи" футболчиси Тожикистонга ғалаба тақдим этди, Ироқ Саудияни енгиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади (+плей-офф жадвали)  23 22:29Тимур Кападзе: "Ҳусановни эртага ўйнатишимиз эҳтимоли юқори. Аббосни эса иккинчи бўлимда майдонга туширишни ўйлаб турибман"  35 22:22Ўзбекистон ОТЖ машғулотидан СУРАТЛАР  1 22:10Аббосбек Файзуллаев ОТЖ сафида машғулот ўтказди, Абдуқодир Ҳусанов эртага майдонга тушадими?  7 21:15"Қизилқум" собиқ футболчисига "яхшигина пул" тўлаб бериши керак  4 21:11Футзал. Афғонистон Баҳрайнни таслим қилди, Эрон йирик ғалабага эришди (+плей-офф жадвали)  9 21:07Ўзбекистон Кубоги. ОКМК "Арал Академия" дарвозасига 16та гол урди, "Бухоро" - "Машъал" баҳсида ҳисоб очилмади  31 20:40Футзал. Мутолаа учун. Япония Осиё кубоклари тарихида қачон гуруҳда қолиб кетган?  0 20:23U23 Осиё кубоги. Корея Республикаси Японияни таслим қилди, Хитой БААни енгди (+плей-офф жадвали)  10 20:20"Ла Масия" қандай қилиб қийин вазиятдаги "Барселона"ни қутқариши мумкин?   10 19:55Ферлан Менди "Арсенал"га ўтиши мумкин  4 19:34Коул Палмер "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 19:05"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси билан ёзда хайрлашишга тайёр  1

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради! Янгиликлар

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!

Ташкилот ўтмишдаги икки футболчи ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги анча йиллик низо бўйича ўз қарорини маълум қилди.

Бу ҳақда Tribuna.uz сайти ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

+13   
23 фев 21:30:05
Фарход ФФ
Bunyodkor yopildi
+10   
23 фев 21:26:47
amirbek nasaf
Rivoldani opkemay men o‘lay ( Odil boy)
+8   
23 фев 22:01:31
Хусанбой Косимов
Риволдини олиб келиб пулини бермаганлардан ундириш керак
+8   
23 фев 21:29:15
????????????????????????????????????ℂ???? ??????????????????????
Demak, yana bir klub yopilish arafasida...
+7   
23 фев 21:28:51
Muhammaddiyor
Endi silarga savol. Bizi futbol qachon rivojlanadi. Kimlarnidir xatosi tufayli doim mtj miz qoqiladi doim. Shaffoflik doim bulishi kerak
+6   
24 фев 00:21:00
azamlawer
10 млн доллар? Халқни бунча пулини берворгандан кўра Клуб банкрот бўгани яхши
+6   
23 фев 23:26:13
A.S.А
Аввалдан айтиб келинган Бунедкор нефтгаз учун хам тошкент учун хам ортикча жамоа. Уни аллакачон банкрот деб эълон килиб, стадионини терма жамоалар базасига айлантириш лозим эди. Чунки уни ташкил этиш тарихи хам шубхали эди...
+6   
23 фев 22:00:58
Madridist Real Blancos
Bunyodkorni tarqatib 10 million yevroga boshqa jamoa tashkil qilsa Osiyoda raqobatdosh jamoa paydo bóladi
+5   
23 фев 22:55:46
Orfo_Tahlil
Шу стадионини қурганда минглаб шофёрлар қарғаганди. Сабабини билсалариз керак...
+5   
23 фев 21:44:20
Qamashi
Tulamasa majburiy ijro orqali undirib oladi Rivaldo
+5   
23 фев 21:35:52
Аброр Омонов
Farxod Farxod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qariyb 120 mlrd
1000 та мардикиорни 1000 йиллик ойлиги
+5   
23 фев 21:30:08
Аброр Омонов
Бунёдкор стадионини сотиб тулайдими бу пулни, ундан кура клубни Риволдага берса хам булади. Шу клуб бир иш килгани ташкил топгандан бери на нармални мухлиси бор.
+4   
24 фев 07:15:20
BOBIRBEK_URINOV
"ЭКСПЕРТ"ЛАРИМИЗГА КОЙИЛ КОЛМАЙ ИЛОЖ ЙУК! ИНФАНТИНО БУ ФИКРЛАРНИ УКИБ, ШУНЧА ЙИЛ ФУТБОЛ ИЧИДА НИМАГА ЮРГАН ЭКАНМАН ДЕБ УКИРИБ ЮБОРГАН БУЛСА КЕРАК...
+3   
23 фев 23:23:33
F.K.N.
Битта конун ва бир ойга колмай бу пулдан 10 тасини чикариб биттасини Футболчиларга тулаб 9 тасини йеб ютиб кайф килиб юришоради амалдорлар. Чикарилган конун яна кийналиб итарилиб ëтган оддий Халкга булади.
+3   
23 фев 22:51:00
Озод Ачилов
Bu shunchaki o'yin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нормални, халкаро масалаларга тиши утадиган иктисодни биладиган юрист чикмади биздан. Буник хайр(ми)
Juda to'g'ri fikr. Aynan shunday kadr yo'q. Bori ham futbol klublari beradigan maoshga ishlamaydi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика