UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Мбаппе "Реал"га эмас, 2022 йил "Ливерпул"га ўтишига бир баҳя қолган  0 18:08Про лига. "Дўстлик" Хоразмда ҳисобни очди (онлайн)  0 17:40Винисиус: "Умидни оқламаганимни биламан"  2 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  5 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  9 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  16 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  4 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради! Янгиликлар

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!

Ташкилот ўтмишдаги икки футболчи ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги анча йиллик низо бўйича ўз қарорини маълум қилди.

Бу ҳақда Tribuna.uz сайти ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика