UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Нсунгуси Эффионг "Нефтчи"ни тарк этди. У фаолиятини Европада давом эттиради  0 08:05Марко Колакович: "Янги мавсумда "Бухоро" билан юқори ўринларни кўзлаганмиз"  1 07:33Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Словакия билан ўйнайди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди ва Мадрид жамоаларига максимал яқинлашиб олди  110 02:43А Серия. Етакчи "Наполи" ўз уйида очко йўқотди  1 01:12Аввал биз ҳужумга ўтамиз (мутолаа учун)  0 01:05Англия кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 00:12Криштиану Роналду "Ал Насср" билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди — Скира  3 23:15МЮ ва "Астон Вилла" Фермин Лопес учун 70 млн евро тўлашга тайёр эди. Хавбек "Барселона"дан кетишни хоҳламади  4 22:23Рафинья ким сабаб "Барселона"га ўтганини айтди  4 21:59Англия кубоги. "Ливерпуль" Чемпионшипнинг сўнгги ўриндаги жамоасига мағлуб бўлиб, сенсацион тарзда мусобақадан чиқиб кетди  26 21:10"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Реал"да жиддий йўқотиш  22 20:53Озарбайжон чемпионати. Жалолиддинов ва "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" эса ўз уйида ғалаба қозонди  1 20:37"ФарДУ" 15 февралдан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дастлабки рақиблар маълум  0 20:13Янги мавсум Про лигада 6та жамоа қатнашади, бошқа мамлакатларнинг иккинчи дивизионидаги ҳолат қандай?  21

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради! Янгиликлар

ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!

Ташкилот ўтмишдаги икки футболчи ва "Бунёдкор" клуби ўртасидаги анча йиллик низо бўйича ўз қарорини маълум қилди.

Бу ҳақда Tribuna.uz сайти ўз манбасига таянган ҳолда хабар берди.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси "Бунёдкор" клуби ва жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ҳамда Денилсон ўртасида узоқ давом этаётган молиявий тортишув бўйича қарор қабул қилди.

Tribuna.uz манбаси тақдим этган ҳужжатларга кўра, ФИФА "Бунёдкор" клубининг Ривалдо олдидаги қарздорлиги – 8,1 миллион евро, Денилсон олдидаги қарздорлик – 1,1 миллион евро маблағни тўлаш бўйича қарорни Ўзбекистон футбол ассоциациясига юборган.

ФИФА тартиб-интизом қўмитаси аъзолари 22 февраль куни "Бунёдкор" клуби ва бразилиялик ўйинчилар ўртасидаги мазкур иш бўйича қарорни қабул қилган. ФИФА қарорида қуйидагилар маълум қилинган:

"Бунёдкор" ва Ривалдо ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатаси ва CAS қарорига кўра, Ривалдо Витор Борба Феррейрега қуйидагиларни тўлаши шарт:

2 489 947 евро – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

5 664 000 евро – шартнома бекор қилиниши сабабли товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

"Бунёдкор" ва Денилсон ўртасидаги иш бўйича:

1. "Бунёдкор" клуби ФИФА низоларни ҳал қилиш палатасининг 2017 йил 21 сентябрда қабул қилган қарорини тўлиқ бажармаганликда айбдор деб топилган. Бу Спорт арбитраж суди томонидан 2023 йил 6 ноябрда чиқарилган қарорда тўлиқ тасдиқланган.

2. "Бунёдкор" клуби Денилсон Мартинш Насимьентога қуйидагиларни тўлаши шарт:

700 000 АҚШ доллари – клуб томонидан бразилиялик футболчига тўланмаган мукофот пули ҳамда йиллик 5 фоиз устама;

400 000 АҚШ доллари – келишув шартлари бузилганлиги учун товон пули ҳамда йиллик 5 фоиз бонус.

10 минг Швейцария франки – арбитраж суди жараёнида харажатлар учун товон пули.

Қайд этилишича, ФИФА томонидан "Бунёдкор" клубига 30 кун ичида ушбу маблағни тўлаш муҳлати берилган. Акс ҳолда ташкилот томонидан тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Шунингдек, ҳар икки футболчи бўйича "Бунёдкор" клуби 30 000 минг швейцар франки миқдорида жаримага тортилган.

Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика