UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30"Тамбов" - "Ростов" (матнли трансляция)  11 20:25ФНЛ. Галиулин захирадан майдонга тушган баҳсда “Нефтехимик” мағлубиятга учради  0 20:24Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" - "Неман" 1:1  0 20:05“Ювентус” эрта истеъфо учун Саррига 20 млн евро тўлаши мумкин  8 19:53Беларусь. "Энергетик-БГУ" кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг ўйнади  11 19:42Нестеров, Қиличев, Касминин ва Жасур Азимов "Қизилқум" сафида майдонга тушишди  9 19:40“Арсенал”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 19:30РПЛ 2020/21. “Тамбов” – “Ростов”. Асосий таркиблар  22 19:27Стоичков, Шевченко ва Мессига қарши ўйнаган, Ривалдо билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлган Гочкули Гочкулиев билан суҳбат  7 19:18“Ювентус” афсонаси Саррининг ўрнини эгаллайдими?  11 19:10Диёр Имомхўжаев: "Икки юлдузли академияси бўлмаган клуб 2021 йилда легионер рўйхатдан ўтказмайди"  33 18:48Бакайоко "Милан"га ўтиш учун маошининг икки баравар қисқаришига ҳам рози  2 18:25Карикатура: Роналду ва Зидан ЕЧЛда  11 18:16Coca Cola Суперлига. 10-турнинг барча ўйинлари жонли намойиш этилади  6 17:46Расман: Сарри ортиқ "Ювентус" бош мураббийи эмас  44

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим” Янгиликлар

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд коронавирес пандемияси туфайли АПЛ баҳсларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг фикримча, ушбу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим. Биламан, кўплаб “Ливерпуль” фанатлари  бу гапларимдан кейин “Манчестер Юнайтед”ни қўллаш мақсадида шу фикрларни билдирди” деб айтиши мумкин. Гап бунда эмас, шунчаки бу мавсумни қандай тугашини тахмин қилолмаяпман. Таваккал қилиш вақти эмас. Ҳаммаси оддий. 

Барча ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган тақдирда ҳам, майдонда футболчилар ҳаракат қилишадику?! Улар инсон эмасми? Коронавирус уларни ўз домига тортиши мумкинку. Футболчилари бу касалликдан тўлиқ халос бўлмасликлари ёки бирор бир бошқа футболчига вирусни юқтиришлари ҳам мумкинку. Шу сабабли мавсумни давом эттириш тўғри қарор бўлмайди.

Қолаверса, стадионларда аренада хизмат қилувчи хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар бўлишади. Ҳамма хавотир остида бўлади. Бу мавсумдаги барча амбицияларни унутиш керак. Гап ҳаёт-мамот  масаласи ҳақида, инсонлар тақдири ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда футбол иккинчи “план”да бўлади. Эшитинг, биз барчамиз футболни яхши кўрамиз. Мен футболни севаман. Аммо бу ҳаёт ёки ўлим эмас. Қачонки вазият шунгача етиб борадиган бўлса, сиз одамлар соғлиғини ҳаммасидан устун қўйишингиз лозим. 

Мавсумни янгидан бошлаш керак. Бу борада вазият ижобий томонга ўзгариши билан биз янги мавсумни келган жойидан давом эттирсак бўлади. Аммо бу воқеа яқин орада рўй беришига мен ишонмаяпман. 

Агар кейинги ойдан ҳаммаси ўз ҳолига қайтса, мамлакат нормал ҳаёт тарзига ўтса, мавсумни келган жойидан давом эттириш мумкин. Аммо бизга айтилаётган гап сўзларга қараганда, бу ҳолат бу яқин вақт ичида руй бермаслиги мумкин”, дея Фердинанд ўз фикрларини Инстаграмдаги саҳифасида билдириб ўтди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг