"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко
25 фев 14:40
Янгиликлар
"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко
Қишки йиғинлар, трансферлар бозоридаги фаоллик, таркиблардаги янгиланишлар — буларнинг барчаси янги чемпионатга бўлган қизиқишни янада оширади. Мавсум старти арафасида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми олдидан кўплаб жамоалар таркибни мувозанатли шакллантиришга эришди. Селекция ишлари самарали олиб борилди, сифатли легионерлар жалб этилди. Шу боис, жамоалар ижросида янада ҳужумкор футболни кўриш ва чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этишини истаймиз", — деди мураббий.
Унинг фикрига кўра, лига анча рақобатбардош, шунинг учун "Сўғдиёна" ёки "Локомотив" даражасидаги жамоалар ҳам кутилмаган натижалар қайд этиши мумкин:
"Сўғдиёна" — доим ҳам етакчилар қаторида бўлмаса-да, ўтган мавсумларда барқарор ўйини билан ажралиб турган ва юқори ўринлар учун курашиш салоҳиятига эга. "Локомотив" — яқинда Про-лигадан Суперлигага қайтган жамоа сифатида “сирли тулпор”га айланиши мумкин",- дейди Карпенко.

Карпенко илк турлар кўп ҳолларда жамоаларнинг ҳақиқий салоҳиятини тўлиқ акс эттирмаслигини ҳам қайд этди:
"Қишки йиғинлар ва янги футболчиларнинг мослашув жараёни сабаб старт ўйинлари қийин кечиши мумкин. Шу билан бирга, мавсум бошида фаворитлар очко йўқотиши оддий ҳол: кучли жамоалар баъзан ўрта поғона вакилларига қарши кутилмаган натижалар қайд этади, дебютантлар эса ишончли ўйин намойиш қилиши мумкин. Айниқса, фаворитлар сафарда мотивацияси юқори аутсайдерларга қарши баҳсларда сенсацион натижалар бўлиши эҳтимоли катта",- дейди собиқ тўптепар.
Собиқ футболчи шунингдек, биринчи турнинг илк учрашувларини диққат билан кузатишини маълум қилди ва барча жамоаларга омад тилади:
"Албатта, биринчи турнинг илк учрашувларини кузатаман. Умуман олганда, ҳар қандай ўйин қизиқарли бўлади. Барча жамоаларга мавсум давомида қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришни тилайман",- дейди Карпенко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар