UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналду ва Талисканинг дубли эвазига "Ал Аҳли"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  8 00:38Хави "Барселона" билан шартномани узайтирди  0 00:20"Ливерпуль"да қайси футболчиларнинг либослари энг кўп сотилмоқда?  0 23:51Сунъий интеллект Ўзбекистон клублари логотипларини жонли кўринишга келтирди ГАЛЕРЕЯ  2 23:15Де Лигтга "Бавария"даги ҳолати маъқул келмаяпти  2 22:55"Барселона" ярим ҳимоячисига узоқ муддатли шартнома таклиф қилади  0 22:35Артуро Видаль ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон ўйинни аниқлади  11 22:11Саудия Арабистони. "Ал Насср" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар маълум!  14 21:59Сергей Арсланов: "Мақсад? Иложи бўлса, совринли ўринни қўлга киритиш"  6 21:30Жамшид Саидов: "Сўнгги ўриндалигимиз сабабли бизда босим юқори. "Сурхон"да эса босим йўқ"  5 21:11"Барселона" ҳимоячиси жароҳатидан фориғ бўлди  0 21:06Coca Cola Суперлига. "Сурхон" - "Қизилқум" 1:2  4 20:54Рашид Ғофуров: "Ҳакамлик ҳақида гапириш бефойда. Кейинги турда ишламаса ҳам бизга қизиғи йўқ"  1 20:41Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"  1 20:26Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" сафарда "Сурхон"ни енгди ва охирги ўриндан юқорилади  30

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади? Янгиликлар

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади?

Футболда шарҳловчиларнинг ўрни бўлакча. Улар ўйин жозибасига футболчилардан кам таъсир қилишмайди.

Бу йўналишни танлаган киши вақти-вақти билан танқид, ҳақоратлар ёмғирига дош бериши керак. Ҳар қанча холис бўлманг, мағлуб жамоа мухлисларига рақибдек кўринасиз. Айни пайтда халқ орасида машҳурлашиб, минглаб мухлислар орттиришингиз мумкин. Кўпчилик сизнинг жонли эфирлар орқали яхшигина пул топишингизга ишонади...

Аслида ҳам "комментаторлик" сердаромад соҳами? Бугун шу саволга турли мамлакатлар мисолида жавоб топамиз. 

Россия Федерацияси

Яқиндагина "МатчТВ" ходимларининг ойлик маошлари эълон қилинди. Чемпионлар Лигасининг охирги финалини рус тилида шарҳлаган Георгий Черданцев 30 кунда 1,1 млн рубль (207 млн сўм) ишлаб топар экан. Телеканал шарҳловчилари орасида энг кам гонорар РПЛ баҳсларида ишлайдиган Дмитрий Бажановга тегишли (1200$).

Туркия

Бу мамлакатда спорт шарҳловчиларининг ойлик даромади (ўрта ҳисобда) 1700-2000 доллар атрофида. Аммо телеканалларнинг рейтингига кўра бу рақам юксалиб бораверади. Туркияда футбол экспертлари алоҳида қадрланади. Улар йилига 2 млн долларгача ишлаб топишлари мумкин.

Англия

Гарри Линекернинг BBCда фаолият юритишини биласиз. Инглиз футболи афсонаси қаторасига 5-йил телеканалнинг энг кўп маош олувчи юлдузига айланди — 1,36 млн фунт. Ковид пандемиясига қадар унинг йиллик даромади 1,75 млн фунт эди.

Қозоғистон

Қўшниларимизнинг машҳур комментаторлари ўйин бошига бериладиган бонус ва гонорарлардан ташқари ойига ўртача 1000 доллар атрофида маош олишади.

Германия 

Немис шарҳловчилари мундиалнинг 1 ўйини учун 3 минг еврогача гонорар олади. Телеканалларда эксперт сифатида фаолият юритадиган собиқ футбол юлдузларининг йиллик даромади 2 млн евро атрофида.

Америка эса бошқалардан анча олдинда. CBS Sports Radio'да фаолият юритадиган Жим Роум йилига 30 млн доллар топади.

Ўзбекистон

Юксак рақамлар билан давом этамиз. Бизда энг машҳур спорт шарҳловчилари 1та ўйин учун ўртача 18-27 доллар атрофида гонорар олишади (Сўмга чақсак, 200-300 минг дегани).

Ҳолатни яхшироқ тушунишингиз учун солиштирамиз. Даврон Файзиев ёки Хайрулла Ҳамидов 1 ойда 15та топ даражадаги учрашувда ишлаган тақдирда ҳам, Черданцевга нисбатан 45 марта камроқ даромад қилишади...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика