UZ

Сўнгги янгиликлар

16:41Винисиус: "Анчелотти позициямни ўзгартиришга мени ишонтирди"  0 15:53"Ал Ҳилол" ва "Ювентус"дан 2 нафардан. Сербиянинг Евро-2024 учун якуний рўйхати маълум  2 15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  4 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   1 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  5 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  9 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  9 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  2 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  7 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  6 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  9 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  6

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Олимпик-Фарм"нинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиадага тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш"

Хабарингиз бор, 2028 йил Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган олимпияда ўйинларига тизмли тайёргарлик кўриш мақсадида 2005 йил туғилган футболчилардан иборат "Олимпик-фарм" жамоаси тузилди.


Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов бевосита терма жамоа билан бирга "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқаради ва тайёрлаб боради. Айни кунларда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Бош мураббий Фарҳод Нишонов олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик ва мақсадлар ҳақида гапириб ўтди. 

"Бу терма жамоамиз 2005 йил туғилган футболчилардан ташкил топган. Бу йил ҳисобидан илк йиғинимизни ўтказмоқдамиз. Олдинда расмий мусобақаларимиз йўқ. Кейинги йил Осиё чемпионати саралаши бўлиб ўтади. Фақатгина май ойида CAFA мусобақаси бор. Мазкур турнирга тайёргарликни ҳозирдан бошладик",- дейди Фарҳод Нишонов. 

- Бир вақтни ўзида "Олимпик-Фарм"ни ҳам бошқарасиз. Бу жамоа қайси йилда туғилган футболчиларни ўзига қамраб олди?

- "Олимпик-Фарм" ҳам 2005 йиллардан иборат. Мақсадимиз 2028 йилги олимпиадага чиқиб, муносиб натижа кўрсатиш. Бунга тайёргарлик ҳозирдан бошланган. Терма жамоани асосий футболчилари "Олимпик-Фарм"га ўтди. Фақат ўзининг жамоасида асосий таркибда ўйнаётган ёки номзод бўлган футболчиларни қолдирганмиз. Клублар бир йилга ижарага беришган. 

- Бу терма жамоанинг мураббийи Рауф Инилеев эди. Мазкур ҳолатга изоҳ бера оласизми? 

- Рауф Инилеев маслаҳатчи бўлиб қолди. Бош мураббийликни менга топширишди. Венгрия йиғинидан кейин жамоани мен қабул қилиб олдим. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика