UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00А Серия. Қизғин беллашувлар, кутилмаган вазиятлар ҳамда эҳтиросларга бой бўлган тур ҳақида  3 12:59"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди  2 12:52Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасида иштирок этиш учун Хитойга етиб келди  13 12:50Йил омадсизи! Футболчи 5 сония ичида 2та голни йўққа чиқарди  6 12:12Рами ва Памела Андерсон яна бирга  11 11:55Зидан Садио Манени "Реал"да кўрмоқчи  15 11:45Зидан қайтганига қарамасдан Варан "Реал"ни тарк этиш ҳақида ўйлаб қолди  10 11:35Омар Моманидан янги карикатура: Сеҳргар Месси  25 11:18Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига 25 нафар футболчи жалб этилди  5 11:10Ибрагимович: "МЮ ветеранлари доимо норози, чунки энди улар клубда эмас"  7 11:02Қўқондаги “Марказий” стадионда майсани янгилаш ишлари якунланди  23 10:40Ҳозир ишлаётган икки мутахассис дунёнинг энг кучли мураббийлари ўнлигига кирди  11 10:23Моуринью: "Мбаппе - дунёнинг энг қиммат футболчиси"  19 09:54“Арсенал”га Мартинш керак   4 09:45“Манчестер Юнайтед” Перейрани ижарага бериб юборади   2

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди Янгиликлар

Фарҳод Абдуллаев Тайландда VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди

ФИФА инструктори, ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев Тайландда IFAB техник директори Дэвид Эллери билан VAR тизимини амалда қўллаш бўйича семинар ўтказди.

Бунгача улар Қатарда ФИФА инструкторлари учун семинар олиб боришганди. VAR тизимини ишга туширишда техник имкониятлардан ташқари, ҳакамларни ушбу тизим бўйича ишлашга ўргатиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

IFAB техник директори Дэвид Эллери семинар давомида VAR тизимини ишга туширишнинг 5та босқичи ҳақида маълумот бериб ўтди. VAR тизими бўйича ишлайдиган ҳакамларни лицензиялаш жараёни 9 ой давом этиб, барча ҳаракатлар ФИФА инструкторини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

Ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ФИФА инструктори сифатида семинар қатнашчилари билан амалий ва назарий машғулотлар олиб борди. Машғулотлар VAR тизими ҳаками ва ҳакам ёрдамчилари билан майдонда футболчилар иштирокида ҳамда хонада VAR тренажёрларида амалга оширилди.


VAR тизимини амалда қўллаш бўйича келгуси семинар март ойи охирида Қатарда бўлиб ўтади. Унда Фарҳод Абдуллаев билан биргаликда Хорхе Ларрионда (Уругвай) ва Майк Вандеррост (Голландия) ҳакамларга таълим беришади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг