UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Зидан: “Ҳали ҳаммаси тугамади”   4 07:00Бугун 2020 йилги Суперлига бошланади. “Пахтакор” “Навбаҳор” билан ўйнайди   14 05:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Манчестер Сити" 1:2  8 04:55ЕЧЛ. "Лион" - "Ювентус" 1:0  0 04:50Европа Лигаси. "Брага" - "Рейнджерс" 0:1  2 04:06Гвардиола "Реал" устидан қозониган ғалабадан кейин нималар деди?  12 03:30Olamsport: Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио-2020 Олимпиадаси учун либослари, "Ҳумо"да йирик ғалаба  0 03:23ЕЧЛ. Топ-5 чемпионат етакчилари орасида фақат "Бавария" ғалаба қозонди  8 03:05ЕЧЛ. "Ювентус" Францияда мағлуб бўлди  47 02:55ЕЧЛ. "Реал" жавоб учрашувидан олдин танг аҳволда қолди   352 01:55Моуринью "Тоттенхэм" раҳбариятидан марказий ҳимоячи сотиб олишни талаб қилди  2 01:28Бекхэм MLSнинг даражаси ҳақида гапирди  1 00:40Жеррард "Рейнжерс"ни Европа лигаси 1/8 финалига олиб чиқди  4 00:14ЕЧЛ. "Лион" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар билан танишинг  9 00:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Теглар :  Фарғона
5 октябрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Атлетик” спорт мажмуасида Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ташаббуси билан туман ва шаҳар ДХМ ҳодимлари ўртасида “Давлат хизматлари агентлиги соғлом турмуш тарафдори” шиори остида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбирини ташкиллашдан бош мақсад мутахассис ва ҳодимлар ўртасида спорт маданиятини янада ривожлантириш, уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашдан иборат.

Қуръа ташлаш маросимидан сўнг тадбирнинг расмий очилиш маросимида, аввало, Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.

Тадбир аввалида сўз олган ДХА Фарғона вилояти бошқармаси раҳбари Раъно Бойқўзиева бугунги кунда шу соҳада олиб борилаётган улкан ўзгаришлар ва ислоҳотлар, уларнинг замирида халқ манфаати ва уларга яратилаётган қулайликлар ҳақида тўҳталиб ўтди. -Албатта, яхши дам меҳнатга самара биғишлайди, -деди ўз сўзида Р.Бойқўзиева. -Шунинг учун ҳам бугунгидек спорт байрамларини ҳодимлар ўртасида тез-тез ташкилашни ният қилганмиз. Ўйлайманки, бу каби спорт тадбирлари эртанги иш кунингиз, ва оилавий ҳаётингизда ижобий самара беришига ишонаман.

Муросасиз кечган беллашувларда туманлардан келган барча жамоалар фаол иштирок этди ва беллашувга пухта тайёргарлик кўрганликларини ўйинлар давомида исботлашди.
Демак, кучли учликни банд этган жамоалар билан танишамиз:

1-ўрин Фарғона тумани ДХМ жамоасига насиб этди. Улар жўшқин футбол ўйнини намойиш этишиб барча жамоалардан устун эканликларини исботлашди. 2-ўринга Фарғона шаҳар ДХМ жамоаси муносиб деб топилди. Бувайда ҳамда Учкўприк бирлашган футбол жамоаси эса 3-ўрин билан кифояланишди.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар билан биргаликда  “Энг яхши хужумчи”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши дарвозабон” наминациялари бўйича жамоалар  вакиллари ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг