UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Лука Модрич жароҳатга йўлиқди   1 08:04Кавани АПЛга кўчиб ўтиши мумкин   3 07:58Евро-2020 саралаши. Эстония - Германия 0:3  0 07:52Евро-2020 саралаши. Уэльс - Хорватия 1:1  0 07:52“Реал” 2020 йил ёзида Мбаппени сотиб олишга ҳаракат қилади   0 07:50Евро-2020 саралаши. Польша - Шимолий Македония 2:0  0 07:46Евро-2020 саралаши. Словения - Австрия 0:1  0 07:06Евро-2020 саралаши. Венгрия - Озарбайжон 1:0  0 05:25Евро-2020 саралаши. Беларус - Голландия 1:2  0 05:15Евро-2020 саралаши. Шотландия - Сан Марино 6:0  0 05:05Евро-2020 саралаши. Кипр - Россия 0:5  0 01:55Евро-2020 чиптасини нақд қилган яна бир терма жамоанинг номи маълум бўлди  4 01:35Евро-2020 саралаш. Германия бири киши кам бўлиб йирик ғалабага эришди, Уэльс – Хорватия баҳсида дуранг ва бошқа натижалар  0 01:30Чех дебютидаёқ хоккей пенальтисини қайтарди ва ўйиннинг энг яхшиси бўлди  2 00:50Don Balon: Роналду мавсум якунланганидан кейин бошқа клубга ўтади  20

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг