UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Суарес "Эйбар"га гол уриб, "Барселона" тўпурарлар тарихида тўртинчи ўринга чиқиб олди  0 19:45"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!  33 19:29Olamsport: Қудратиллонинг жангидан фото ва видео, Руслан Чагаев 41 ёшда ва бошқа хабарлар  1 19:25Ибрагимович Мбаппега маслаҳат берди  3 19:22Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" "Андижон"га жавобсиз учта гол урди  37 19:08«Бош вазир кубоги» бошланди, дастлабки кун кутилмаган натижаларга бой бўлди  2 18:55Клопп "Ливерпуль"га келганидан сўнг амалга оширган энг қиммат трансферлар  5 18:39Виталий Мутко: “Россия терма жамоаси учун вазифа оддий – мунтазам Европа ва Жаҳон чемпионатида иштрок этиш”  2 18:30"Шанхай СИПГ"да ғалаба, Одил Аҳмедовда гол  8 18:25АПЛнинг тез орада бошланадиган 6та ўйини учун асосий таркиблар эълон қилинди  9 18:22Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" "Бухоро"дан устун келди  28 18:19Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" Самарқандда йирик ғалабага эришди  51 18:15Футзал. Ўзбекистон МТЖ Қирғизистонни иккинчи ўйинда мағлуб этди  4 18:15"Атлетико" - "Валенсия". Асосий таркиблар маълум  0 18:00"Челси" Украина терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  1

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Фарғона
Фарғонада ўзига хос футбол байрами бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона бўлими ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан  27 июнь “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган мини–футбол бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг анъанавий турнири ўтказилди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол турининг оммавийлигини ошириш, уларнинг ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва спортга бўлган меҳрларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган турнирда тўртта жамоа иштирок этди.



Қиргули шаҳарчасидаги сунъий мини-футбол майдонлари мезбонлик қилган мусобақа шиддатли ва кескин курашлар остда ўтди. Бир даврали тизимда бўлиб ўтган турнирда иштирок этган жамоалар ўзларининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишди. Ҳар бир учрашув юқори савияда ўтказилди.



Мусобақа якунига кўра, “Рухсор ТВ” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Фарғона матбуоти” жамоасига насиб этган бўлса, “Билимдон” клуби учинчи ўринга сазовор бўлди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Фарғона ТВ” жамоаси ҳам турнирда муносиб иштирок этганини эътироф этиш жоиз.



Мусобақа ғолиби - "Рухсор ТВ" жамоаси



"Матбуотчи" жамоаси



"Билимдон" жамоаси



Мана шундай турнирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этилишига хизмат қилади дейди мусобақа иштирокчиси журналист Иқболжон Абдужабборов. Ўтказилган учрашувлар давомида ўз ҳамкасбларимизга қарши майдонга тушдик ва бу жуда қизиқарли бўлди. Барча журналистлар номидан мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор қиламиз.



Сайтимиз мухбири Бекзод Толибов турнирни ёритиш жараёнида ғолибга топшириладиган кубок билан суратга тушишга улгурди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг