UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34Мўъжиза туфайли гуруҳдан чиққан Ўзбекистон, Австрияни мағлуб этган Ҳамдамов, ОФКнинг эътирофи – 2015 йил Янги Зеландияда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 10:13Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради  9 10:10"Нефтчи" дарвозасини энг кўп қўриқлаган посбон 46 ёшда!  1 09:48“Ювентус”га Кумбула керак   0 09:29Ширер: “Мбаппенинг Англияга кўчиб ўтиши АПЛ учун катта плюс бўлади”   0 09:10“Барселона” ва “Реал” Ла Лига рестартида қайси жамоаларга қарши ўйнаши маълум бўлди   3 08:52Швайнштайгер: “Бавария” — супер жамоа”   4 08:31“Фенербаҳче” “Рома”нинг икки футболчисига кўз тикди   0 08:09Кьеллини: “Мойзе Кин Балотеллига умуман ўхшамайди”   0 07:52Витсель: “Санчо — айни дамда дунёнинг энг яхши вингерларидан бири”   2 07:31Льюсен Фавр: “Танаффусда йигитларга фақат битта гап айтдим”   1 07:12Павлюченко: “Реал” мени ижарага олишни хоҳлаганди   0 02:05Лаллана учун курашда қайси клуб фаворит эканлиги маълум   0 02:00Olamsport: UFCдаги 3 та жангдан кўра боксдаги 1 та жанг, спортдаги 88 йиллик тафовут ва бошқа хабарлар  0 01:44Балотелли журналистларга мурожаат қилди   2

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Теглар :  Фарғона
Фарғонада ўзига хос футбол байрами бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона бўлими ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан  27 июнь “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган мини–футбол бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг анъанавий турнири ўтказилди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол турининг оммавийлигини ошириш, уларнинг ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва спортга бўлган меҳрларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган турнирда тўртта жамоа иштирок этди.



Қиргули шаҳарчасидаги сунъий мини-футбол майдонлари мезбонлик қилган мусобақа шиддатли ва кескин курашлар остда ўтди. Бир даврали тизимда бўлиб ўтган турнирда иштирок этган жамоалар ўзларининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишди. Ҳар бир учрашув юқори савияда ўтказилди.



Мусобақа якунига кўра, “Рухсор ТВ” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Фарғона матбуоти” жамоасига насиб этган бўлса, “Билимдон” клуби учинчи ўринга сазовор бўлди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Фарғона ТВ” жамоаси ҳам турнирда муносиб иштирок этганини эътироф этиш жоиз.



Мусобақа ғолиби - "Рухсор ТВ" жамоаси



"Матбуотчи" жамоаси



"Билимдон" жамоаси



Мана шундай турнирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этилишига хизмат қилади дейди мусобақа иштирокчиси журналист Иқболжон Абдужабборов. Ўтказилган учрашувлар давомида ўз ҳамкасбларимизга қарши майдонга тушдик ва бу жуда қизиқарли бўлди. Барча журналистлар номидан мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор қиламиз.



Сайтимиз мухбири Бекзод Толибов турнирни ёритиш жараёнида ғолибга топшириладиган кубок билан суратга тушишга улгурди


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг