UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Дембеленинг агенти: "Усмон 1000 фоиз "Барселона"да қолади"  3 12:17Бугун Москвада Валентин Иванов хотира-турнири старт олади  0 12:14Африка Миллатлар Кубоги ғолиби "Монако"га ўтди  0 12:11Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 11:50Эриксен "Тоттенхэм"дан уни трансферга қўйишларини талаб қилмоқда  5 11:28"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди  22 11:05Криштиану Роналду: "Ҳозир ҳар қандай ўйинчи учун 100 миллион евро тўланиши мумкин"  9 10:41Дембеле яна клуб тартибини бузди  3 10:22Балотелли "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушади  7 09:50Райан Гиггз МЮда пенальтиларни ким тепиши кераклигини айтди   3 09:35Агент: “Арсенал” Торрейранинг бошқа клубга ўтишини тақиқлаб қўйган   1 09:20Лука Йович: “Журналистлар мени кулишга мажбур қилмоқда”   9 09:00“Арсенал” ҳимоячиси А Серияга кўчиб ўтишга яқин   1 08:53ПСЖ футболчилари Тухелга қарши чиқмоқда   7 08:47“Ливерпуль”нинг янги дарвозабони “Олтин тўп”ни ким олиши кераклигини айтди   13

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда Янгиликлар

Фарғонада "Чарм тўп-2019" футбол мусобақаси ўтказилмоқда

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Фарғона вилоятида мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Қиргулидаги "Нефтчи" СК майдонида мусобақа доирасида иккита учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб Фарғона шаҳри жамоаси Қува тумани жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи учрашувда Марғилон шаҳри жамоаси Ёзёвон тумани жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

"Вилоятимизда "Чарм тўп-2019" мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Абдумалик Исмоилов.

"Мазкур мусобақа орқали кўплаб дўстлар орттирдик, футбол бўйича билим ва малакаларимизни янада оширдик. Умуман олганда бу мусобақа биз ёшларга катта тажриба мактаби бўлмоқда. Барча ташкилотчиларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман".

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақанинг вилоят босқичи финал учрашуви 19 август санасида Фарғона давлат университети ўйингоҳида бўлиб ўтади.





Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
14 авг 15:51:09
Зокиржон Фарғона
Хабаринга......
Фарғона футболи ҳақида ёзма тўтиқуш!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг